«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2021, 13:47
ЎЗO‘Z

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари давлат тилида тайёрланиши лозим

05 дек, 15:23 1 641 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қонун ҳужжатлари лойиҳалари давлат тилида тайёрланиши лозим Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг “Қонун устуворлигини таъминлаш
ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари” ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида иштирок этган Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов маълум қилишича, Давлат дастурининг 71 та бандида Адлия вазирлигига вазифалар белгиланган бўлиб, шундан 8 та банд бўйича вазирлик асосий ижрочидир. Дастур ижроси юзасидан вазирлик томонидан 10 та қонун ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилган, шундан бугунги кун ҳолатига 4 таси (3 та Президент Фармони ва 1 та Вазирлар Маҳкамаси қарори) қабул қилинди.

Хусусан, жорий йилнинг 29 апрель куни қабул қилинган ПФ-5987-сонли Президент Фармонига асосан Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилди ва жорий ўқув йилидан ўқишга қабул амалга оширилди. Малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида юридик таълим муассасаларида номутахассислик фанлар сони қисқартирилиб, ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил қилинмоқда.

Маърузачи, шунингдек, мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган тўрт йил мобайнида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг айрим жиҳатларига эътибор қаратди.

Авваламбор, қонунчилик сифати ўзгаргани таъкидланди. Бугунги кунда қонунларни қабул қилишда фуқаролар ва жамоатчилик фикри инобатга олинмоқда (Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) ишлаб турибди), қонунларнинг тўғридан-тўғри амал қиладиган бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат бу бугунги кунда қонун лойиҳаларининг давлат тилида тайёрланиши қатьий талаб қилинаётганидир. Илгари айрим қонунлар лойиҳалари асли бошқа тилда тайёрланган ва кейин давлат тилига таржима қилинган. Оқибатда айни бир қонуннинг иккита тилдаги нусхалари орасида тафовутлар юзага келган ҳолатлар мавжуд эди. Бундай ҳолатлар ҳам аҳолига,
ҳам давлат идораларига қонунни қўллашда қийинчиликлар туғдиради.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида ишга туширилган Advice.uz (Маслаҳат.уз) миллий ҳуқуқий интернет портали, “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали орқали ҳуқуқий тарғибот ишлари фаол олиб борилмоқда. Натижада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини сезиларли даражада оширишга эришилди, фуқароларимиз ўз ҳақ-ҳуқуқларини дадил талаб қилишни ўрганишди.

Шу билан бирга давлат хизматчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳам кун тартибига қўйилган. Хусусан, давлат хизматчилари учун Конституция ва қонунларни, ўз фаолият соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билишнинг минимал талабларини белгилаш, уларнинг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб боришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси давом этмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига раҳбар тайинланди 05 ноя, 07:33
  • ЎзМТРК телеканалларидан бирида раҳбар ўзгарди 21 авг, 12:53
  • Ҳою-ҳавас васвасаси (видео, 1-қисм) 30 мар, 06:02
  • Ўзбекистонда аналог ТВ ўчирилмоқда, рақамли ТВга уланмаганлар нима қилиши керак? 24 янв, 22:20
  • “O‘zbekiston” телерадиоканалида “Мулоқот вақти” кўрсатуви жонли кўрсатилади 03 авг, 20:02
  • Ўзбекистонда юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди 22 апр, 14:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • ДХХ ва ИИВ томонидан “жиходчилар” экстремистик оқимининг яширин гуруҳи аъзолари қўлга олинди 21 янв, 13:26 0
  • ДХХ 3 млн. 720 минг АҚШ доллари олган фирибгарни ушлади 21 янв, 12:58 0
  • АҚШнинг махсус элчиси Ўзбекистон президенти билан суҳбатлашди 21 янв, 12:29 0
  • Қувада 19 ёшли қизни уч киши зўрлаб номусига теккани айтилмоқда 21 янв, 11:55 34
  • Жо Байден Трамп ёпган дарвозаларни очмоқчи 21 янв, 11:30 149
  • Антикоронавирус хусусиятга эга ичимлик 21 янв, 11:00 130
  • «Мобил телефон кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда» – Шавкат Мирзиёев 21 янв, 10:30 174
  • Пекин АҚШнинг “уйғурлар геноциди” ҳақидаги айбловларига жавоб қайтарди 21 янв, 10:01 298
  • Шахрам Ғиёсов жавоб берди: "Сенга ҳали бор"... 21 янв, 09:38 542
  • «Ювентус» 9-бор Италия Суперкубоги ғолибига айланди 21 янв, 09:00 178
  • Зидан мағлубиятдан сўнг нималар деди? 21 янв, 08:37 325
  • 3-дивизион клуби "Реал"ни Испания кубогидан чиқариб юборди! 21 янв, 08:33 308
  • Бўлимлар