«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 11:02
ЎЗO‘Z

“Женоа” мухлислари Шомуродовдан хет-трик талаб қиляпти!

04 дек, 22:43 2 632 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Женоа” мухлислари Шомуродовдан хет-трик талаб қиляпти! Элдор Шомуродов А Сериянинг 8-турида “Парма” дарвозасини ишғол қилиб, Италиядаги биринчи голини киритди. Бу ўзбекистонлик футболчиларнинг нафақат Италиядаги, балки Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги биринчи голи сифатида тарихда қолади.

Таъкидлаш жоизки, Элдорнинг ўйинида ижобий томонга ўзгариш бўляпти, кўрсаткичлар ҳам кўтарилмоқда. Бу ўз навбатида унга бўлаётган танқидларнинг камайиб, мухлисларнинг ишончи ортаётганига сабаб бўляпти.

Элдор Шомуродовнинг илк голига “Женоа” мухлислари билдирган муносабатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Antonino Sangiuseppe
“Женоа”нинг бунақа ўйини натижасида Шомуродов В Серияда ҳам биринчи голини урган ўзбекистонлик футболчига айланади.

Giulio Vespasiani
Ўзбек ҳужумчиси Италия кубогидаги ўйинда биринчи голли пасини берган эди. Энди А Серияда илк голини урди. У Италияни забт этган ўзбек футболчиси бўлди!

Carlo Girini
Яқиндагина Шомуродовнинг трансфери “Женоа”нинг энг катта хатосидек кўринганди. Энди мен унинг иқтидорига ишона бошладим. Агар у охирги учрашувларда кўрсатган ўйинини бундан кейин ҳам давом эттирса, унинг 9 миллион евролик трансфери клуб тарихидаги энг зўр харидга айланади.

Francesco Anzano
Биринчи бўлиб Илёс Зейтуллаев гол урмаганмиди?. У бутун фаолиятини Италияда ўтказган-ку. “Женоа”мизда ҳам бир мавсум тўп тепганди. Наҳот, гол урмаган бўлса?

Romani Tiziana (Francesco Anzano саволига жавобан)
Шомуродов ўзбеклардан биринчи бўлиб гол урди. Зейтуллаев А Серияда деярли ўйнамаган. Илёс гол урмагани аниқ.

Roberto Cianchi
Яқинда А Сериядаги биринчи ўзбекча хет-трикни кўришимизга ишончим комил! Шомуродов кейинги пайтда намойиш қилаётган ўйинига қараб баҳо берсак, у ҳали кўп нарсага қодир экани яққол кўриниб турибди.

Giampiero Venerelli
“Женоа” ўзбек футболчиси тарихга кириши учун атайин уни трансфер қилганга ўхшайди.

Claudio Altobelli
Ўша учрашувни томоша қилдим. Шомуродов нафақат биринчи гол, балки дастлабки дубль муаллифи ҳам бўлиши мумкин эди. Лекин биринчи бўлимда озгина омад етишмади. Барча ҳимоячиларни ортда қолдирганига қарамай, гол уролмади.

Энди Элдор Шомуродовнинг жамоаси 7 декабрь куни сафар учрашувида “Фиорентина” меҳмони бўлади. Бу учрашувда ўзбекистонлик легионернинг асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Ўйин Тошкент вақти билан соат 8 декабрга ўтар кечаси 00:45 да бошланади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • "Женоа" клуби Элдор Шомуродовни табриклади 03 дек, 19:00
  • Элдор Шомуродов «Парма»га қарши баҳсда «Женоа»нинг энг яхши ўйинчиси бўлди 01 дек, 16:00
  • Италиялик журналист: Элдор А Серияда голлар ура бошласа, яна нималар рўй бериши мумкин? 22 окт, 07:00
  • Бугун Шомуродов А Серияда дебют қилиши мумкин ёхуд "Женоа" сафарда "Верона" меҳмони бўлади 19 окт, 11:00
  • "Газини бос Шома!" Италияликлар Ўзбекистон ўйинини кузатмоқда 12 окт, 19:43
  • Элдор Шомуродовнинг «Женоа»даги маоши маълум бўлди 05 окт, 10:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дастин Порье 2-раунддаёқ Конор Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди (видео) 24 янв, 10:53 0
  • Остон Ўруновни “синдириб” бўлмайди! 24 янв, 10:28 2
  • “Женоа” мухлислари Шомуродовдан ўзбекча хет-трик талаб қилмоқда! 24 янв, 09:53 17
  • UFC 257: Маҳмуд Мурадов америкалик рақибини техник нокаутга учратди (видео) 24 янв, 09:25 131
  • Оҳангаронда «Зил-130» юк автомобилида ёнғин содир бўлди 24 янв, 09:20 56
  • Янги-Ангрен ИЭС бошқарув компанияси станциядаги портлашнинг сабабини маълум қилди 24 янв, 09:00 235
  • Германиядаги бу уйда қачонлардир Владимир Путин оиласи билан 6 йил яшаган (фото) 24 янв, 08:20 319
  • Нурмат Отабеков феврал ойида карантин чекловлари қайта тикланишига оид хабарларга изоҳ берди 24 янв, 07:40 847
  • Қалбаки доллар «ўтказган» икки шахс қўлга олинди 24 янв, 07:00 321
  • Коронавируснинг «тери» белгилари маълум қилинди 24 янв, 00:20 549
  • АҚШ Сенатида Трампнинг импичменти жараёни 8 февраль куни бошланади 23 янв, 23:51 373
  • Азиз Ғаниев жамоаси Отабек Шукуровнинг «Шаржа»сини мағлуб этиб, БАА Суперкубогига эга чиқди 23 янв, 23:20 256
  • Бўлимлар