«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2021, 15:46
ЎЗO‘Z

Шимолий Корея карантинбузарларга шафқат қилмаяпти

04 дек, 19:11 3 282 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шимолий Корея карантинбузарларга шафқат қилмаяпти Фото: «Riafan.ru»
Шимолий Корея ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган чеклов қоидаларини бузганлиги учун жазо тариқасида фуқарони омма олдида қатл этди. Бу ҳақда «Radio Free Asia» ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

«Ноябрь ойи охиридан Корея ишчилар партияси марказий қўмитаси фавқулодда карантин чораларини «ультра юқори даражадаги фавқулодда карантин чоралари»га алмаштирди», — деди Хитой билан чегарадош Шимолий Пёнган вилоятида (Пхёнан-Пукто) истиқомат қилувчи фуқаро.

«Улар чегара ҳудудида яшайдиган маҳаллий аҳолини қўрқитиб қўйиш мақсадида одамлар кўз ўнгида жиноятчини қатл этишди. Чунки чегаранинг нариги томонидаги одамлар билан жуда кўп алоқалар бўлган, жумладан, кўплаб контрабандаларга йўл қўйилган», — дейилади хабарда.

Ўлимга ҳукм қилинган одам хитойлик бизнес ҳамкорлари билан чегара орқали контрабанда қилишда айбланган 50 ёшлардаги эркак эди.

Хитой Шимолий Кореянинг энг йирик савдо ҳамкори ва ҳомийси ҳисобланади. Лекин пандемия туфайли икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ 75 фоизга қисқарди. Контрабандачилар вирусни олиб кириши мумкинлигидан хавотирланаётган КХДР расмийлари чекловларга амал қилишни таъминлаш учун чегарадаги ҳарбийлар сонини кучайтирмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шимолий Корея COVID-19’га қарши курашиш учун чегараларини миналаштирди 04 ноя, 15:10
  • Шимолий Корея янги баллистик ракетасини намойиш этди 11 окт, 08:53
  • «Африкага Шимолий қутб орқали учишадими?» – Лукашенко қўлга олинган россияликлар ҳақида кескин фикр билдирди 05 авг, 07:46
  • Санкциялар туфайли Шимолий Кореяда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 160 фоизга кўтарилиб кетди 12 дек, 08:00
  • Сергей Лавров: «Шимолий Корея-Америка урушида биринчи бўлиб Жанубий Корея ва Япония қурбон бўлади…» 03 дек, 10:30
  • Шимолий Корея илк бор Россияда сайёҳлик агентлигини очди!.. 26 авг, 11:47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: «Ёшлар билан дўст бўлмаганимиз учун уларнинг кўпи нотўғри йўлга кириб кетди. Бу — бизнинг айбимиз» 28 янв, 15:01 1
  • Буйраклар ишдан чиқишига сабаб бўладиган 6 одат 28 янв, 14:23 153
  • Тошкент вилоятида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди 28 янв, 13:55 74
  • Трампнинг жияни амакиси сабаб ўз фамилиясидан воз кечмоқчи 28 янв, 13:25 194
  • Ўзбекистон коррупция рейтингида 180 давлат орасида 146-ўринни эгаллади 28 янв, 12:57 118
  • Дрон орқали «Макаров» тўппончаси чегарадан ўтказилди. Уни сотиб олганлар қўлга олинди (видео) 28 янв, 12:28 341
  • Ортиқча вазн аёлларнинг ҳомиладор бўлишига тўсқинлик қиладими? 28 янв, 11:53 226
  • Ёш ва соғлом бўлай десангиз тонгни зарчавали сув билан қарши олинг 28 янв, 11:20 328
  • Нонушта учун энг фойдали бўтқа қайси? 28 янв, 10:43 150
  • Байден Саудия Арабистони ва БААга қурол сотишни тўхтатди 28 янв, 10:15 352
  • Президент қатор раҳбарларга янги вазифа юклади 28 янв, 09:44 314
  • АГМК ёки "Насаф"нинг ОФК кубогидаги рақиблари маълум бўлди 28 янв, 09:26 318
  • Бўлимлар