«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 21:04
ЎЗO‘Z

300 килоли одамни кран ёрдамида уйидан олиб чиқишди

01 дек, 23:44 2 853 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
300 килоли одамни кран ёрдамида уйидан олиб чиқишди Фото: «AFP 2020 / Raymond Roig»
Франция жанубидаги Перпиньян шаҳрида бир неча соат давом этган операция чоғида қутқарувчилар оғирлиги 300 кг бўлган эркак кишини квартирасидан олиб чиқиш учун қурилиш кранидан фойдаланишга мажбур бўлишди, дея хабар берди маҳаллий «France3 Occitanie» телеканали.

Октябрь ойининг охирида Перпиньянда яшовчи ортиқча вазндан қийналаётган одам бир йилдан бери ўзининг квартирасидан чиқолмай қолгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Унинг адвокати эса ички ишлар вазири Жеральд Дарманенга арз қилди.

Ален исмли киши 2019 йил июлдан бери шаҳар маъмуриятидан мадад кутган. Ўшанда у йиқилиб, сонини синдириб олган. Шу-шу уйига қамалиб қолган.

Сешанба куни бўлиб ўтган қутқарув операциясида полициячилар, ўт ўчирувчилар, тиббиёт ходимлари ва шаҳар ҳокимлиги расмийларидан иборат 50 тача киши қатнашди. Аленнинг уйи тор кўчада жойлашгани операцияни янада қийинлаштирди. Уй фасадини қисман бузиш ҳисобига квартирасининг деразасини кенгайтиришга тўғри келди. Шу уйда яшовчилар эса вақтинча хавфсиз жойга кўчирилди.

Операция бошлангандан сўнг тўрт соат ўтгач Аленни махсус контейнерга жойлаштиришди. Кейин эса кран ёрдамида кўтариб олиб чиқишди. Контейнер ерга туширилган заҳоти уни тез ёрдам машинасига ўтказишди. Ален Монпелье шаҳар шифохонасига етказилди.

Ҳар томонлама тиббий текширув ва зарур муолажалардан сўнг Ален Тулузадаги ортиқча вазндан қийналаётганлар учун ихтисослашган марказга жойлаштирилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда меҳмонхона қулаб тушди, кўплаб сайёҳлар ҳалок бўлди 30 авг, 12:10
  • Хитойлик эркакнинг орқасидаги 15 кг ўсимтани олиб ташлашга бир кундан кўпроқ вақт талаб этилди 19 апр, 06:55
  • Қўлбола арқонда пастга тушмоқчи бўлган эркак 4-қаватдан қулади (видео) 14 апр, 11:01
  • АҚШ телеканали мушукнинг симёғочдан туша олмаётганини 1,5 соат намойиш қилди 28 мар, 13:03
  • Москвада маст эркак 9-қаватдан йиқилиб тушди ва «зиёфат»ни давом эттириш учун яна уйига қайтди 14 ноя, 14:16
  • Бағдодда портлашлар рўй берди 27 авг, 17:44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шартли озодликка чиқарилган маҳкумлар электрон браслетлар орқали назорат қилинади 18 янв, 20:09 0
  • Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқбузарлик содир этганларни аниқлаш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилади 18 янв, 19:20 52
  • Ўзбекистонда 15 йил доимий яшаётганларга фуқаролик берилиши 1 майдан бошланади 18 янв, 18:50 119
  • Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилади 18 янв, 18:25 170
  • Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни белгиланади 18 янв, 18:00 200
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади 18 янв, 17:26 864
  • Ўзбекистонда кадрларни танлаш ва фаолиятини баҳолаш бўйича очиқ тизим жорий этилади 18 янв, 16:54 211
  • Сергей Лавров: Ғарбда «Телеграм»ни блокировка қилиш режалаштирилмоқда 18 янв, 16:30 281
  • 2021 йил учун давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди 18 янв, 15:59 278
  • Ёмғирдан қочиб дўлга?.. Британия раҳбарияти Brexit ортидан бошқа бир даҳмазага рўбарў келди 18 янв, 15:23 533
  • Ўзбекистонга АҚШ ва Германия вакцинаси келтирилади 18 янв, 14:49 305
  • «Жуда арзон ва хавфсиз»: косметологлар мижозларни қандай алдайди? 18 янв, 14:14 263
  • Бўлимлар