«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 22:36
ЎЗO‘Z

Оскарга муносиб. Келин асал ойидан сўнг фош бўлди

01 дек, 23:00 2 744 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оскарга муносиб. Келин асал ойидан сўнг фош бўлди Фото: «РИА»
Британиялик аёл орзусидаги тўйни ўтказиш учун дўстларидан хайрия орқали керакли пул тўплаш ниятида ўзини саратон касаллигининг охирги босқичидан қийналаётгандек кўрсатди, деб ёзади «Daily Mail» газетаси.

29 ёшли Тони Стенден сочини калга олдириб, интервью берган: у ўзини ўта хавфли касалликнинг охирги босқичидан азоб тортаётгандек кўрсатган.

«Саратон бошимга, суякларимга етиб борди, у ҳамма жойимни чулғаб олган», — дейди аёл йиғламсираб.

Бундан таъсирланган дўстлари Стенден ва қаллиғи Жеймсга орзуларидаги тўйни совға қилишга аҳд қилишди ва 8,5 минг фунт стерлинг (тахминан 118 миллион сўм) тўплаб беришди. Келин-куёв турмуш қуришгач, асал ойини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетишди.

Бироқ кўп ўтмай Стенденнинг ёлғони фош бўлди.

«У шу даражада қойил қилиб ўйнадики, Оскар олиши мумкин эди. У ҳаммамизни боплаб алдади», — деди келиннинг дугоналаридан бири.
Фирибгарлигини тан олгандан сўнг Стенден қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Суд тўпланган маблағни қайтаришни ҳам талаб қилиши турган гап.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Соҳилда расмга тушаётган келин-куёвни кучли тўлқин океанга оқизиб кетди (видео) 03 июл, 18:28
  • Ҳиндистонда куёв ўз тўйида меҳмонларга коронавирус юқтирди ва вафот этди 03 июл, 13:30
  • Ўтган ўн йилликнинг энг қиммат тўйлари 03 янв, 15:37
  • Британиялик эркак лотереядан ютган 12,5 млн долларини кўнгилхушликка сарфлаб юборди 17 ноя, 21:40
  • Қайнота ўз куёвини укол қилиб ўлдирди 11 янв, 16:00
  • Ўзини музлатган британиялик ўсмир қиз 2216 йилда уйғотишларини васият қилди 19 ноя, 14:58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилинади 18 янв, 22:18 1
  • Ўзбекистонда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи яна кўтарилди 18 янв, 22:08 2
  • Россия қурилиш ишларига меҳнат мигрантларини жалб қилишни соддалаштирилади 18 янв, 21:49 63
  • Дастин Порье: «Мен Конордан кучлиман, буни жангда кўрасиз» 18 янв, 21:13 66
  • Сайёрани энг кўп «ифлослантирувчи» компаниялар маълум қилинди 18 янв, 20:37 65
  • Шартли озодликка чиқарилган маҳкумлар электрон браслетлар орқали назорат қилинади 18 янв, 20:09 181
  • Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқбузарлик содир этганларни аниқлаш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилади 18 янв, 19:20 146
  • Ўзбекистонда 15 йил доимий яшаётганларга фуқаролик берилиши 1 майдан бошланади 18 янв, 18:50 191
  • Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилади 18 янв, 18:25 229
  • Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни белгиланади 18 янв, 18:00 273
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади 18 янв, 17:26 1 223
  • Ўзбекистонда кадрларни танлаш ва фаолиятини баҳолаш бўйича очиқ тизим жорий этилади 18 янв, 16:54 272
  • Бўлимлар