«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:50
ЎЗO‘Z

«Нефтчи» – «Турон» ўйинидаги тартибсизлик иштирокчиларидан 8 киши қўлга олинди

01 дек, 22:22 3 446 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Нефтчи» – «Турон» ўйинидаги тартибсизлик иштирокчиларидан 8 киши қўлга олинди Фото: ЎзА
Фарғонада «Нефтчи» ва «Турон» жамоалари ўртасида кечган ўйин (0:1) якунида оммавий тартибсизликда иштирок этгани учун 8 киши қўлга олинган ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Tribuna.uz мухбири Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасига асосланиб хабар бермоқда.

Қўлга олинганлар ичида футболчилар йўқ. Жамоалар ўйиндан кейин тўлиқ таркибда автобусга ўтириб кетишган.
Аниқланишича, «Нефтчи»нинг ҳакамни тепган футболчиси Жамшид Тўрақулов бўлган.

98-рақамли футболкада Жамшид Тўрақулов, у иккинчи бўлим ўрталарида захирадан ўйинга қўшилган
Ҳакамларда ташқи жароҳатлар аниқланмаган бўлса-да, улар экспертиза учун текширилган. Ҳакамга ташланган ва унга зарба берган «Нефтчи» футболчиларига қандай чора кўрилиши аниқ эмас.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси расмий каналида ҳам ушбу ўйиндан кейинги ҳолатлар бўйича баёнот берилди.

«Нефтчи» – «Турон» учрашувидан кейин содир бўлган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган. Ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига қонуний баҳо берилади», дейилади баёнотда.

Фото: ЎзА
Эслатиб ўтамиз, Фарғонанинг икки жамоаси «Нефтчи» ва «Турон» Пролига ғолиблиги ва Суперлига йўлланмаси учун майдонга тушганди.

Ўйин якунланиши арафасида «Турон» дарвозаси томон берилган зарбадан кейин тўп меҳмонлар ҳимоячисининг билагига тегиб қайтди. Майдон эгалари бу вазият учун пенальти берилмаганидан норози бўлишди. Ўйин якунлангач эса «Нефтчи» футболчилари учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва унинг ёрдамчилари Ришат Нугманов ва Дониёр Сайлавовга кескин норозилик билдиришди. Бу вақтда майдонга мухлислар ҳам тушиб келишганди.

Мезбон футболчилардан бири ҳакамга акробатик услубда зарба берди, у ҳуқуқ-тартибот органлари ёрдамида футболчилар ва мухлислар таъқибидан қочиб қутулишга муваффақ бўлди, хабарларда қанот ҳакамларидан бирининг боши ёрилгани айтилди.

Фото: ЎзА




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 96
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 146
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 235
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 480
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар