«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:06
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Путин билан COVID-19 га қарши Россия вакцинасини муҳокама қилди

01 дек, 11:16 3 024 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Путин билан COVID-19 га қарши Россия вакцинасини муҳокама қилди Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати ахборотига кўра, мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Қайд этишларича, президентлар халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилди. Хусусан, 2020 йил декабрида видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилган (йиғилиш дастлабки режа бўйича 16 октябрда ўтказилиши керак эди).

Мирзиёев ва Путин коронавирус пандемиясининг тарқалиши оқибатида келиб чиққан глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор суръат билан ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган. Жумладан, ўзаро ташрифлар фаол амалга оширилмоқда, ўзаро савдо ҳажмлари ортмоқда, устувор лойиҳалар ҳамда гуманитар алмашинув дастурлари давом эттирилмоқда.

Кремль матбуот хизматининг ахборотида таъкидланишича, икки давлат раҳбарларининг телефон мулоқоти чоғида «коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, шунингдек, Россия вакцинасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган». Кремлнинг қайд этишича, мулоқот Ўзбекистон томони ташаббуси билан бўлиб ўтган.

Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Ўзбекистонда 2020 йил охири ёки 2021 йил бошида коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқилган «Sputnik V» вакцинасининг клиник синовлари бошланиши мумкинлигини маълум қилган эди. Вазирнинг сўзларига кўра, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ)га 500 доза вакцина олиш бўйича сўров юборилган.

Сентябрь ойида РТИФ Ўзбекистоннинг «Лахисам» фармацевтика компанияси билан 35 миллион доза «Sputnik V» вакцинасини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини эълон қилган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Хитой, АҚШ ва Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган вакциналар ҳам синовдан ўтказилиши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар