«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:24
ЎЗO‘Z

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

27 ноя, 20:08 2 300 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, Чилонзор туманида фуқаро П.Г. тўхтатилиб, эгнидаги кийимлари чўнтаклари кўздан кечирилганида, ушбу шахснинг ёнида 10 грамм “опий” гиёҳвандлик дори воситалари борлиги аниқланди. Шундан сўнг ушбу шахснинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилганида, мазкур хонадонда 7 дона трамадол гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро К.М.нинг Шайхонтоҳур туманидаги яшаш хонадони ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадонда 24 грамм “опий” ва 0,5 мл. “опий” суюқлиги ва 2 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 34 грамм “опий”, 0,5 мл. опий суюқлиги ва 2 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар