«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 19:27
ЎЗO‘Z

Обама мемуарида дунё сиёсати етакчилари ҳақида нималар ёзди?

26 ноя, 19:36 1 389 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Обама мемуарида дунё сиёсати етакчилари ҳақида нималар ёзди? Яқинда АҚШнинг 44-президенти Барак Обама «Орзудаги замин» деб номланган хотира китобини нашрдан чиқарди. Китоб сотувга чиқарилган биринчи куннинг ўзида АҚШ ва Канадада 890 минг нусхада сотилди. Бу Penguin Random House нашриёти учун рекорд натижа ҳисобланади. Бу китоб АҚШ президентлари томонидан ёзилган китоблар тарихида энг кўп сотилган хотира китоби бўлиши кутилмоқда.

Обама ўз китобида АҚШ сиёсати ва ўзининг оилавий ҳаёти ҳақида ёзган. Шунингдек, китобда унинг чет элга сафарларида дунё раҳбарлари билан учрашувлари ҳам кенг ёритилган. Қуйида Обаманинг дунё етакчилари ҳақидаги мулоҳазалари келтирилади.

Дэвид Кэмерон. Британия собиқ бош вазири

Дэвид Кэмерон ва Барак Обама билан 2016 йил апрелида Британияга ташрифи вақтида Уотфорд яқинидаги Grove Golf Course клубида гольф ўйнаганди
Консервативлар партияси вакили, 2010 йилдан 2016 йилгача Буюк Британия бош вазири бўлиб ишлаган Дэвид Кэмерон ҳақида Обама «ўзига ишонган, ҳаёт синовлари олдида ўзининг нафис одоб-ахлоқини йўқотмаган» деб таърифлайди. Обама Кэмерон шахс сифатида унга ёққани ҳақида ёзади. «Ҳатто тўқнашиб кетиб бошимни унинг бошига уриб олганимда ҳам у менга ёққан», деб ёзган Обама.

Шу билан бирга, Обама Буюк Британия раҳбари юритган иқтисодий сиёсатга қўшилмаганини ёзади. «Кэмерон анъанавий эркин бозор сиёсатига тўла содиқ бўлиб, ўз сайловчиларига давлат секторидаги дефицит ва харажатларни камайтириш бўйича ўз сиёсий платформаси – савдони тартибга солиш ва кўпайтириш ислоҳоти билан биргаликда Британия рақобатбардошлигининг янги даврини бошлаб беради, деб ваъда берди. Бироқ шундан сўнг, Британия иқтисодиёти янада чуқурроқ таназзулга юз тутди», деб ёзади Обама.

Николя Саркози. Франция собиқ президенти

Барак Обама Николя Саркозини 2011 йил январида Оқ уйда қабул қилганди / GETTY IMAGES
Франциянинг собиқ президенти Обамага «ҳиссий жўшқин ва риторикалар йўғрилган «Тулуза-Лотрек» суратидаги персонажни эслатган.

«Саркози билан суҳбатлар қизиқарли, иккинчи тарафдан одамни чарчатиб юборади. Унинг қўллари доимо ҳаракатда, кўкраги Бантам хўрозидек титраб турарди. Саркозининг шахсий таржимони эса унинг ҳар бир хатти-ҳаракати ва ишораларини такрорлашга уринар эди», деб эслайди АҚШнинг 44-президенти.

Ангела Меркел. Германия канцлери

«Ишончли, ҳалол ва меҳрибон» - Обама Ангела Меркелни шундай кўрганди (2016 йил 17 ноябр, Берлин) GETTY IMAGES
Германия канцлери Обамада «ишончли, умидли, ҳалол, бемисл даражада ақлли ва меҳрибон» сифатлари билан таассурот қолдирган. Обаманинг таъкидлашича, аввалига Меркел уни шубҳали қараш билан қабул қилган. Бунга Обаманинг ажойиб нутқлари ва жамоат олдида чиқиш қобилияти сабаб бўлган. Унинг ўзи ҳақиқатан ҳам ўзининг нотиқлик маҳорати билан фахрланади.

«Ўшанда мен Меркелдан хафа бўлмадим, чунки Германия раҳбари учун ҳар қандай демагогдан нафратланиш табиий деб ўйлайман», деган Обама ўша шубҳали қараш ҳақида.

Ражаб Тоййиб Эрдўған
Обаманинг айтишича, Туркия раҳбари унга «дўстона» муносабатда бўлган. «Умуман олганда, Эрдўған илтимос ва сўровларга анча сезгир», деб ёзган собиқ президент. «Мен унинг демократия ва қонун устуворлигини сақлашга бўлган қизиқиши фақат ўз ҳокимиятини сақлаб қолгандагина мавжуд бўлиши мумкин деган аниқ тасаввурга эгаман», деб ёзгани эса Обама Туркия президентига нисбатан қандай муносабатда бўлганини ёрқинроқ кўрсатади.

Манмоҳан Сингҳ
Китобда Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири «доно, мулоҳазали, беғубор ва ҳалол сиёсатчи», шунингдек, «Ҳиндистон иқтисодий ривожланишининг бош меъмори» сифатида таърифланган.

«Манмоҳан Сингҳ – одамларнинг ишончини уларнинг ҳис-туйғуларига мурожаат қилиш билан эмас, балки ҳаётнинг юқори даражасини кўтариш ва ҳалол, порахўр бўлмаган сиёсатчи сифатида муносиб обрўсини сақлаб қолиш орқали эришган», деб хулоса берган Обама.

Вацлав Клаус

Барак Обама Вацлав Клаус (марказда) ва Россия президенти Дмитрий Медведев билан 2010 йилда Прагада учрашганди
Обама Чехиянинг «бахмал инқилоби»дан кейин ҳокимият тепасига келган биринчи президенти Вацлав Гавелнинг мухлиси эканини ҳеч қачон яширмаган. Унинг ўрнига келган Вацлав Клаусни Оқ уйнинг собиқ раҳбари ўз хотираларида «муаммоли шахс» деб атайди.

Обама бу президент Европада ўнг қанот популизмининг қайта тикланишига бошчилик қилишидан қўрққанини ёзган. Унинг сўзларига кўра, Вацлав Клаус 2008-2009 йилларда рўй берган жаҳон иқтисодий инқирози даврида миллатчилик ва муҳожирларга қарши кайфият билан бошқаларда Европа интеграциясига нисбатан шубҳалар кучайишига сабаб бўлган.

«Совуқ уруш тугаганидан кейин дунёни қамраб олган демократлаштириш, либераллаштириш ва интеграциянинг истиқболли тўлқини сусая бошлади», деган АҚШнинг собиқ президенти Вацлав Клауснинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериб.

Владимир Путин. Россия президенти

Барак Обама Владимир Путин билан БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида учрашган. 2015 йил 28 сентябр
Барак Обама президент сифатида Россияга биринчи марта 2009 йил ёзда ташриф буюрган. Ташриф олдидан Оқ уй раҳбарига АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши ходими Майкл Макфол маслаҳатчи бўлган, кейинчалик у Москвада элчи сифатида иш бошлаган.

Ўша пайтда Россия президенти Дмитрий Медведев Обамани АҚШ билан яхши алоқалар ўрнатишга қизиққан «замонавий сиёсатчи» сифатида ҳайратда қолдирган. Хотира китобидаги эсдаликларга кўра, Макфол Обамани Медведев ҳақиқатан ҳам «жаҳон саҳнасидаги жиддий роли»ни исботлашга уринаётгани ҳақида олдиндан огоҳлантирган.

«Қарорлар ҳали ҳам Путин томонидан қабул қилинишини унутманг», деган Обамага маслаҳатчиси. Бу Дмитрий Медведевнинг Обама билан биринчи учрашувидаёқ тасдиқланган. Ўша пайтда икки томонлама муносабатларда асосий муаммоларидан бири Грузия билан бўлиб ўтган «уч кунлик уруш» эди. Обаманинг эслашича, бу мавзуда суҳбат бошланиши биланоқ, Медведев Россия ҳукуматининг расмий муносабатини такрорлаган. Аммо гап унча «нозик» бўлмаган бошқа мавзуларга ўтганда, Медведев ўзини эркин тутиб, очиқчасига завқланиб суҳбатлашган. «У менга ўзи айтган бирор-бир сўзга ишонмаслигини кўрсатмоқчи бўлган эди», деб ёзади Барак Обама.

Шундан сўнг, Обама Ново-Огаревода ўша пайтда бош вазир лавозимида бўлган Владимир Путин билан учрашади. Уни қароргоҳдаги шоҳона дастурхон тузалган залда кутиб олишади. Обаманинг ёзишича, Путин унга, сиёсатга илк бор кириб келганида Чикагода дуч келган одамларни эслатган. «Қандайдир округ хўжайини каби кимса, лекин қўлида ядро қуроллари ва БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето қўйиш ҳуқуқи бор одам», деган Обама Путин ҳақида.

«Путин менга бир вақтлар «Чикаго сиёсати»ни ёки Тиммани-ҳоллни (XIX аср ўрталаридан XX аср бошларигача Нью-Йоркда демократик партиядан номзодлар кўрсатадиган жамият) пора, шантаж, алдов ва зўравонлик билан бошқарган шахсларни эслатди», деган у.

Қўшма Штатлардаги Чикаго сиёсий «машина»си азалдан коррупция рамзи бўлиб келган. Оқ уйнинг собиқ раҳбари эслаганидек, Россия раҳбари суҳбат бошида АҚШга қарши барча даъволарини батафсил баён қилишни афзал кўрган.

«Путин охири тугамайдиган гапини бошлаганида, мен ўз саволимни тугатишга аранг улгурардим. У АҚШ томонидан қилинган адолатсизликлар ва америкаликларнинг русларга нисбатан ҳурматсизлик ҳолатларини батафсил санаб ўтди. Ҳатто 11 сентябр куни президент Бушга қўнғироқ қилиб, разведка маълумотларини тақдим этганини ҳам гапирди», дейди Обама ўз хотираларида.

Шунингдек, Россия раҳбари АҚШ Ўзбекистон ва Қирғизистонда ҳарбий базалар очганда ушбу мамлакатлар расмийлари билан гаплашиб, уларда Америка ҳарбий базаларини жойлаштиришда ёрдам берганини гапириб ўтган. Обаманинг эслашича, Путин «Буш унинг огоҳлантиришларига қулоқ солмагани» ва унинг Ироққа бостириб кириши Яқин Шарқдаги вазиятни издан чиқаргани ҳақида гапирган.

Путин гапираётиб НАТОнинг кенгайиши ва АҚШда «Россия таъсир доирасидаги мамлакатлар»га уюштирилган «рангли инқилоблар» ва АҚШнинг «дунёга ҳукмронлик қилиш» йўлидаги уринишларига ҳам тўхталган.

Бундан ташқари, Путин АҚШ Россияни «тенг ҳуқуқли шерик» сифатида кўрмаслигини, шунинг учун бундай шароитда икки томонлама муносабатлар яхшиланишига умид қилиш қийинлиги ҳақида ҳам гапирган.

Обаманинг таъкидлашича, Путин 45 дақиқа тинмасдан гапирган. Шундан сўнг, АҚШ раҳбари Путин томонидан қилинган эътирозларга, саволларга батафсил жавоб беришга уринади. Аммо Путинни унинг жавоблари қизиқтирмайди, Путин уни диққат билан тингламаган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Барак Обама энг яхши кўрган қўшиқлари плейлистини эълон қилди 26 авг, 11:52
  • Барак Обамани Диснейленддан нега ҳайдашган? 15 сен, 15:58
  • Барак Обама хотираларини 60 миллион АҚШ долларига сотмоқчи 01 мар, 21:44
  • Кениялик эркак Обаманинг қизи қўлини сўраб, эвазига 70 та қўй ва 50 та сигир бермоқчи 27 мая, 11:01
  • АҚШ президенти Немцовнинг жасур киши бўлганини эътироф этди 28 фев, 10:44
  • АҚШнинг 17 та штати расмийлари Барак Обамани судга берди 04 дек, 13:15
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шерзод Қосимов 3 йилга футболдан четлатилди 19 янв, 18:50 0
  • Фарзандлар келажагига бефарқ бўлмаган ажримдаги ота-она оилани тиклади 19 янв, 18:27 0
  • Холестерин миқдорини оширадиган 8 маҳсулот 19 янв, 17:53 11
  • «Ўзгидромет» 20 январда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 19 янв, 17:24 218
  • Канадалик эркак ижарага олинган Lamborghini Urus’ни қайтармасликка қарор қилди 19 янв, 16:53 122
  • Элдор Шомуродовнинг Италия нашрига берган интервьюси 19 янв, 16:19 641
  • Универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада (видео) 19 янв, 15:45 213
  • Ўзбекистон ички истеъмолни қондириш учун табиий газ импорт қилади 19 янв, 15:13 386
  • Хитойда коронавируснинг янги ўчоқлари пайдо бўлди 19 янв, 14:43 595
  • Саҳрои Кабир ва Саудия Арабистонида қор ёғди (фото) 19 янв, 14:13 387
  • Ўзбекистонлик "Кичик Тайсон"нинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 19 янв, 13:45 526
  • Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадасидаги асосий рақиби ким? 19 янв, 13:13 430
  • Бўлимлар