«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 20:40
ЎЗO‘Z

Оёқ ҳидланишининг сабаб ва ечимлари

26 ноя, 18:00 2 735 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оёқ ҳидланишининг сабаб ва ечимлари Фото: «Домашний очаг»
Оёқлар ҳеч қачон ўзидан ўзи ҳидланиб қолмайди. Бунга намлик ва димиқиш туфайли микроорганизмларнинг кўпайиши сабаб бўлади. Бактериялар ҳид чиқарадиган ёғ кислоталарини чиқаради. Оёқ қанча кўп терласа, бактерия кўпайиши учун муҳит ҳамда нохуш ҳид ҳам шунча кўп бўлади.

Нима сабаб бўлади?

Сифатсиз пойабзал
Текстиль ва чарм ўрнини босадиган матолардан тайёрланган пойабзаллар ҳаво ўтказмайди, бунда эса оёқ нафас олмайди. Агар оёқ ҳидланган бўлса, бундай оёқ кийим кийганда ҳид унга ўтириб қолади ва ўзидан шундай ҳид чиқара бошлайди. Шу боис табиий чарм пойабзал кийиш, ҳар куни кетма-кет бир оёқ кийим киймаслик ҳамда уни қуритиб, патакларини алмаштириб туриш керак. Шунингдек, пойабзал кийишдан олдин ва ечгандан кейин оёқларни ювиб, ёнингизда бошқа бир тоза пайпоқ олиб юришга ҳаракат қилинг.

Синтетик пайпоқ ва колготка
Бундай пайпоқ ва колготкалар ҳам бактерияни кўпайтириш хусусиятига эга. Шу сабаб пахта матосидан тикилган пайпоқ ва сифатли колготка харид қилинг. Ҳар куни алмаштириб кийинг.

Саломатлик билан боғлиқ муаммолар
Оёқнинг ҳидланиши шифокорга мурожаат қилиш учун сабаб бўлиши мумкин. Оёқда замбуруғ ва микоз пайдо бўлиши энг кўп тарқалган сабаблардан бири бўлиши мумкин. Шунингдек, тери безларининг ишдан чиқиши, гормонал ўзгариш, қандли диабет, гепатит C, юрак қон-томир касалликлари ва эндокрин тизимидаги муаммолар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Нотўғри овқатланиш ва зарарли одатлар
Консервантлар, ароматизатор ва бошқа зарарли моддалар қўшилган маҳсулот ва таомларни истеъмол қилиш тери безларига салбий таъсир кўрсатади. Рационингизга мева, сабзавот ва бошқа антиоксидант ҳамда витаминларга бой маҳсулотларни киритинг. Бундан ташқари, спиртли ичимлик ва медикаментоз препаратлар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Стресс ва жисмоний зўриқиш
Стрессга сабаб бўладиган вазиятлар ҳамда спорт машқлари вақтида адреналин кўпроқ ажрала бошлайди, бу эса тери безларига таъсир ўтказади ва ёқимсиз ҳид чиқишига сабабчи бўлади.

Нима қилиш керак?
Профилактика мақсадида кун давомида дезодорант, антибактериал хусусиятга эга бўлган воситалар ҳамда talk (тиббиётда ишлатиладиган оқ ёки кўкиш рангли минерал)дан фойдаланинг. Кунига камида бир марта оёқларингизни сув ва совун билан яхшилаб ювишга одатланинг.

Мунтазам равишда оёқларни ванна қилиш терини токсинлардан тозалайди ва ҳидланишни камайтиради.

1. Бунинг учун илиқ сувга 3-4 томчи эвкалипт. цитрус ёғи томизинг, оёқларни 10-20 дақиқа сувда ушланг. Шиш ва чарчоқни ҳам бартараф этишни хоҳласангиз, денгиз тузини ҳам солиш тавсия этилади.
2. Чойли дамламадан ванна қилиш учун 3 чой қошиқ чойни 1 литр сувга аралаштиринг.
3. 50 гр эман пўстлоғини 1 литр қайнаган сувга қўшинг. Оёқларингизни 15-20 дақиқа тутинг.
4. Тузли вариант ҳам самара берадиган усул ҳисобланади. Бунинг учун ярим финжон тузни 1 литр сувга қўшинг, 1 ош қошиқ сода ҳамда 1 литр сув, шунингдек, 1 литрга ярим стакан нисбатда сирка қўшинг.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Пандемия давридаги стресс юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлади 27 сен, 07:00
  • Харьков вилоятида самолёт ҳалокати сабаб мотам куни эълон қилинди — тафсилотлар (фото, видео) 26 сен, 12:36
  • Қоидаларга зид: Off-White бренди икки хил кўринишга эга бир жуфт пойабзал тақдим қилди 29 авг, 23:45
  • Сомалида гуманитар юкларни олиб келган самолёт қўрқиб кетган эшаклар сабаб фалокатга учради 26 июл, 18:30
  • АҚШда лотерея ғолиби 22 млн долларни дўсти билан бўлишди. Бунга сабаб 28 йил олдин берилган ваъда бўлган 25 июл, 22:46
  • Қозоғистон Олий суди: Мажбурий мактаб формаси Конституцияга зид эмас 20 окт, 09:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ford компанияси машина ойнаси буғланишининг олдини олувчи мослама яратди (видео) 19 янв, 20:13 0
  • Тошкентда поезд устига чиққан болани 27 минг вольтли ток урди 19 янв, 19:42 111
  • Андижонлик ота бир неча йилдан бери вояга етмаган қизини зўрлаб келгани айтилмоқда (видео) 19 янв, 19:09 328
  • Шерзод Қосимов 3 йилга футболдан четлатилди 19 янв, 18:50 267
  • Фарзандлар келажагига бефарқ бўлмаган ажримдаги ота-она оилани тиклади 19 янв, 18:27 145
  • Холестерин миқдорини оширадиган 8 маҳсулот 19 янв, 17:53 384
  • «Ўзгидромет» 20 январда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 19 янв, 17:24 680
  • Канадалик эркак ижарага олинган Lamborghini Urus’ни қайтармасликка қарор қилди 19 янв, 16:53 256
  • Элдор Шомуродовнинг Италия нашрига берган интервьюси 19 янв, 16:19 1 082
  • Универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада (видео) 19 янв, 15:45 290
  • Ўзбекистон ички истеъмолни қондириш учун табиий газ импорт қилади 19 янв, 15:13 592
  • Хитойда коронавируснинг янги ўчоқлари пайдо бўлди 19 янв, 14:43 806
  • Бўлимлар