«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 18:56
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида ноқонуний пиротехника ва дори воситалари ушлаб қолинди

26 ноя, 16:05 1 044 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида ноқонуний пиротехника ва дори воситалари ушлаб қолинди Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» мунтазам йўл патруль хизмати масканида хизмат ўтаётган йўл патруль хизмати инспекторлари 25 ноябрь куни соат тахминан тунги 01:00 ларда Фарғона–Тошкент йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia ҳайдовчисини тўхтатиб ноқонуний пиротехника воситалари савдосига чек қўйди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилган.

Хабарга кўра, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги транспорт воситасидан текширув вақтида 276 дона «Золотой песок» пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

«Ҳайдовчи мазкур пиротехника воситаларини олиб юриш ноқонуний эканлигини билмаганлигини айтди», дейилади хабарда.
Шунингдек, инспекторлар Қўқон–Тошкент йўналишда ҳаракатланиб келаётган Hyundai porter’ни ҳам тўхтатган. Машина юкхонасида ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз турли хилдаги тиббиёт дори воситалари олиб кетаётганлиги аниқланган.

Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. автомобилга ортилаётган юкнинг нима эканлиги, унинг тегишли ҳужжатлари бор йўқлиги билан қизиқмаган.

«Мўмай даромад орттиришни ихтиёр қилиб, қинғир йўлни танлаган бу фуқаролар энди қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришади», дейилади хабарда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди 12 дек, 22:14
  • 150 минг дона пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди 09 дек, 18:22
  • 1,1 миллион дона пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди 03 дек, 10:29
  • Пиротехника воситалари ушлаб қолинди 30 ноя, 00:10
  • Андижонда қарийб 58 минг дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди! 23 ноя, 15:50
  • Тошкент шаҳрида катта миқдордаги пиротехника воситалари ноқонуний савдосининг олди олинди 20 ноя, 19:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фарзандлар келажагига бефарқ бўлмаган ажримдаги ота-она оилани тиклади 19 янв, 18:27 0
  • Холестерин миқдорини оширадиган 8 маҳсулот 19 янв, 17:53 10
  • «Ўзгидромет» 20 январда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 19 янв, 17:24 217
  • Канадалик эркак ижарага олинган Lamborghini Urus’ни қайтармасликка қарор қилди 19 янв, 16:53 122
  • Элдор Шомуродовнинг Италия нашрига берган интервьюси 19 янв, 16:19 640
  • Универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада (видео) 19 янв, 15:45 212
  • Ўзбекистон ички истеъмолни қондириш учун табиий газ импорт қилади 19 янв, 15:13 386
  • Хитойда коронавируснинг янги ўчоқлари пайдо бўлди 19 янв, 14:43 595
  • Саҳрои Кабир ва Саудия Арабистонида қор ёғди (фото) 19 янв, 14:13 387
  • Ўзбекистонлик "Кичик Тайсон"нинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 19 янв, 13:45 526
  • Баҳодир Жалоловнинг Токио Олимпиадасидаги асосий рақиби ким? 19 янв, 13:13 430
  • "Локомотив" мураббийи Микаэль Секейра: Португалияликлар Ўзбекистонга роса қизиқиб қолишди 19 янв, 12:48 513
  • Бўлимлар