«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:21
ЎЗO‘Z

Президент Тошкент кўчаларида паркоматлар ташкил этишга топшириқ берди

24 ноя, 10:51 2 711 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Тошкент кўчаларида паркоматлар ташкил этишга топшириқ берди Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахтимизда аҳоли ҳам, транспорт воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Охирги 10 йилда шаҳарда автомобиллар сони 250 мингтадан 510 мингтага, яъни 2 баравар ошган. Шунга мос равишда транспорт инфратузилмаси ҳам ривожлантирилмоқда. Янги йўллар, кўприклар, ерусти метроси қурилмоқда.

Хусусан, жорий йилда Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» йўналишида 2 та станция ҳамда ерусти халқа йўлининг биринчи босқичи ишга туширилди. Жамоат транспортида 56 та йўналиш мақбуллаштирилди. Булар натижасида 170 минг аҳолининг транспорт хизмати яхшиланди, уларнинг транспортга кетадиган вақти ўртача 15-20 минутга қисқарди.

Лекин пойтахтимиз кўчаларида юклама кўп, йўл ҳаракатини тартибга солишда камчиликлар етарли. Транспорт воситалари тирбандлиги йилдан-йилга ортиб бораётир.

Шу боис давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича топшириқ берган эди. Пойтахтимиз кўчаларидаги муаммолар комплекс ўрганиб чиқилди. Геоинформацион тизим орқали транспорт ва йўловчилар оқими тадқиқ қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бугунги тақдимотда ана шу таҳлиллар натижалари ҳақида ахборот берилди.

Тошкент шаҳрида 500 дан зиёд катта чорраҳалар мавжуд бўлиб, уларнинг 200 тасида транспорт воситаларини тезкор ўтказиш даражаси паст. Автомобиль тўхташ жойлари етишмаслиги сабабли йўлнинг биринчи қаторида машиналар йиғилиб, қатновга халақит бермоқда. Ҳайдовчилар учун маълумот белгилари ҳам етишмайди. Пиёдалар ва велосипедлар ҳаракати учун қулайлик кам.

Шу каби комплекс таҳлиллар асосида Тошкент шаҳрида йўл инфратузилмаси ва жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича бош режанинг дастлабки лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Хусусан, пойтахтдаги 24 та йирик чорраҳанинг ҳаракатланиш тартибини оптималлаштириш, бу орқали ўртача тўхташлар сонини 71 фоиз ва вақтини 48 фоиз, тирбандликни 64 фоиз, ёқилғи сарфини 34 фоизга камайтириш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида жамоат транспортини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари йўловчи ташиш хизматларидан аҳоли мутлақо норози эканини таъкидлади. Масалан, 79 та йўналишдаги автобуслар интервали тиғиз пайтларда 30 минутгача кечикмоқда. Оқибатда одамлар бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишни афзал билмоқда. Бугунги кунда шаҳар жамоат транспортида бор-йўғи 33 фоиз йўловчи юрмоқда. Ривожланган мамлакатлар пойтахтида бу кўрсаткич 60-70 фоизни ташкил этади.

Шу боис мавжуд инфратузилмани яхшилаб, жамоат транспорти ҳаракатининг тезлиги ва аҳоли учун қулайлигини таъминлаш вазифа қилиб қўйилди.

Давлат раҳбари жамоат транспорти тизимида янги бошқарув услубини жорий этиш, метрополитен, автосаройлар ва йўналишли такси корхоналарини бир-бирига боғлаш, ахборот технологиялари асосида уларнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш кераклигини таъкидлади.

Бунинг учун метрополитенни бошқариш ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг буюртмачи ва назорат функциялари шаҳар транспорт бошқармасига ўтказилади. Молиялаштириш ҳам бошқарма томонидан амалга оширилиб, транспорт корхоналарига ҳақиқий бажарилган иш ҳажми, босиб ўтилган масофага қараб маблағ ажратилади.

Мутасаддиларга Тошкент шаҳар жамоат транспортини ягона тизим асосида тартибга солиш, молиялаштириш ва табақалашган тарифларни белгилаш бўйича вазифалар қўйилди.

Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, марказий кўчаларда паркоматлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» жамиятини тўлиқ трансформация қилиш, Транспорт университети фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Жамоат транспорти тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Тошкентдаги тажриба асосида бошқа шаҳарларда ҳам йўл-транспорт тизимини қайта кўриб чиқиб, марказий кўчаларни намунавий тарзда ўзгартириш, хусусан, Самарқандда жамоат транспортини оптималлаштириш, аҳоли ва туристлар учун қулай шароит яратиш вазифаси қўйилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 204
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар