«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:40
ЎЗO‘Z

«Бу масала ҳали очиқ» — Сафоев Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиши эҳтимоли ҳақида

23 ноя, 07:00 2 662 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бу масала ҳали очиқ» — Сафоев Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиши эҳтимоли ҳақида Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми, ҳукумат ва парламент ҳам Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш кераклиги борасида консенсусга эга. Айни пайтда, ЕОИИга аъзолик масаласи очиқ қолмоқда. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 15–22 ноябрь кунлари АҚШда бўлиб, навбатдаги ўзбек-америка маслаҳатлашувларини ўтказди.

Сафар давомида, 17 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Вашингтондаги Атлантика кенгашида АҚШнинг Марказий Осиё бўйича бош дипломати Жонатан Ҳеник билан учрашди.

ТАСС хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилоти ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзолиги борасида ҳам сўз юритилган.

«ЖСТга аъзо бўлиш Ўзбекистон учун юқори устуворликка эга ва биз ушбу ташкилотга қўшилиш жараёнларидаги ҳамкорлиги учун АҚШдан миннатдормиз. Ўтган ҳафта Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умрзоқов ва АҚШ савдо вазири Уилбур Росс жуда муваффақиятли музокаралар ўтказишди. Яна бир бор АҚШ бизни қўллаб-қувватлашига ишонч ҳосил қилдик», – деган Содиқ Сафоев.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистондаги бир қатор мутахассислар ЖСТга аъзолик мамлакатдаги «бизнеснинг жаҳон миқёсидаги рақобатга тайёрлигига салбий таъсир кўрсатади» деган хавотирда. Шу билан бирга, Сафоев «аҳолининг катта қисми» ҳам, ҳукумат ва парламент ҳам ЖСТга қўшилиш кераклиги борасида якдил фикрга эга эканини таъкидлаган.

Сенатор ЕОИИ ҳақида гапирар экан, бу масала жамиятда кўпроқ қарама-қаршиликларга сабаб бўлаётганини қайд этди. У ҳисобга олиниши керак бўлган факторлар кўплигини, аммо «учта асосий омил» борлигини айтган. Булар – ЕОИИ мамлакатларидаги миллионлаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари, янги транспорт йўлаклари ва экспорт учун катта имкониятлар очилиши.

«Бу – [ЕОИИга қўшилиш] ташқи савдо сиёсати мустақиллигини, кичик ва ўрта бизнеснинг хориждаги тажрибалироқ ҳамкорлар олдидаги позициясини пасайтирадими-йўқми, шуни кўриб чиқяпмиз. <...> Бу масала ҳали очиқ», – деган Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари.

Ўз навбатида, Жонатан Ҳеник АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигини қўллаб-қувватлашини эслатиб, ЖСТ – катта кўламдаги узоқ йиллик ташкилот эканини, ЕОИИ эса ҳали ёш ва нисбатан кичикроқ бирлашма эканини таъкидлаган.

«Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам ўз манфаатларидан келиб чиқиб қарор қабул қилиши лозим, деб ҳисоблаймиз», – деган АҚШнинг Марказий Осиё бўйича бош дипломати.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрель ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кузатувчи-давлат мақомида ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишга овоз берган. Унда қатнашган 132 депутатдан 86 нафари буни ёқлаган, 32 нафар депутат қарши бўлган, 14 нафари эса бетараф овоз берганди.

Май ойида эса масала Сенатда ҳам овозга қўйилиб, тасдиқланди. 71 сенатор ЕОИИ кузатувчиси бўлишни ёқлаб овоз берган бўлса, 16 сенатор қарши чиқди, юқори палатанинг 4 аъоси бетараф қолди.

Июль ойида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ишчи гуруҳнинг 3-йиғилиши 2005 йилда ўтказилганди. Айни пайтда Ўзбекистон ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларга тайёрланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар