«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:19
ЎЗO‘Z

Асалнинг фойдали хусусиятларидан хабардормисиз?

19 ноя, 16:43 4 440 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Асалнинг фойдали хусусиятларидан хабардормисиз? Фото: Getty Images
Асалнинг фойдаси ва зарари ҳақида жуда ҳам кўп тортишувлар мавжуд. Баъзилар асални мутлақо зиён деб ҳисоблайди, яна айримлар эса уни энг фойдали десерт деб билади. Аслида-чи? Юқоридаги фикрларнинг қай бирида жон бор?

Ушбу маҳсулотнинг 80-85 фоизни углеводлар ташкил этади. Асал ҳам оддий шакар сингари қонда қанд миқдорини ортишига олиб келади, бу эса очликни кучайтиради, узоқ муддатда сурункали касалликларни ривожлантириши ҳам мумкин. Аммо барча нохуш оқибатлар фақат асални меъёридан ортиқ истеъмол қилгандагина юз беради. Шунингдек, асал танага зарар етказмайди ва қонга серотонин моддасини чиқариши орқали инсон кайфиятини кўтаради.

Ширинликни хуш кўрувчилар диққатига, асал шакарга қараганда анча фойдали ҳисобланади. Ҳақиқат шундаки, оқ шакар организм учун умуман фойдасиз маҳсулотдир. Унинг таркибида ҳеч қандай витамин, минерал ёки оқсил мавжуд эмас.

Табиий асал антиоксидантларга бой бўлиб, улар ҳужайраларни ҳимоя қилади, тери ҳолатини яхшилайди ва қариш жараёнларини секинлаштиради. Асал таркибидаги фаол моддалар холестерин миқдорини пасайтириш ва юрак мушагини кучайтириш орқали юрак соғлиғига фойдали таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари асал кучли антибактериал таъсирга эга, бунинг натижасида у иммунитет тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлайди ва яллиғланишнинг олдини олади.

Шуни таъкидлаш керакки, бу маълумотларнинг барчаси 100 фоиз органик таркибга эга табиий асалга тегишли. Одатда улар ихтисослашган дўконларда ёки асаларичилик марказларида сотилади. Супермаркетда сотиладиган асал маҳсулотларнинг аксарияти жуда кўп консервантлар ва турли хил қўшимчалардан таркиб топган бўлиши мумкин, бу, албатта, шубҳали. Бундан ташқари асал энг кучли аллерген ҳам ҳисобланади, шунинг учун уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш тавсия этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 97
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 261
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 172
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 384
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар