«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:04
ЎЗO‘Z

Ўзбек маҳсулотларини дунёга олиб чиқаётган тадбиркор қиз ҳикояси

15 ноя, 20:00 3 833 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек маҳсулотларини дунёга олиб чиқаётган тадбиркор қиз ҳикояси 2017 йилгача Малайзияда яшаган Дилдора Отажонова ўзининг таъбири билан айтганда, «Ўзбекистонда ривожлана олишига кўзи етмайдиган ўсмирлардан бири» эди. У визасини алмаштириш учун қайтиб келгач, вақтинча агрофирмага ишга кирди ва бу унинг фикри, режаларини ўзгартириб юборди.

Авваллари нафақат Ўзбекистонда, балки ғарбда ҳам аёл киши қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик қилишини тасаввур қилиш қийин эди. Лекин ҳозир дунё бўйлаб аграр соҳада ўз муваффақиятли бизнесини бошлаб, ютуқларга эришаётган аёллар кўпаймоқда.

Юртимизда ҳам шундай ишбилармон аёл-тадбиркорлар йўқ эмас. Улардан бири – бугунги суҳбатдошимиз Дилдора Отажонова ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш бўйича бизнес лойиҳага асос солган.

Ҳозирда унинг бошқарувидаги «Teodora Goods» компанияси маҳаллий деҳқон ва фермерлар ҳамда хорижлик харидорлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатишда кўприк вазифасини бажармоқда.

Тадбиркорлик томон илк қадам
— «Teodora Goods» компанияси 2018 йилда очилган, бироқ менинг дастлабки тадбиркорлик фаолиятим 16 ёшимда бошланган. Интернетда эълон бериб, ўзимнинг «Эрудит» номли мактабимга бешта ўқувчини қабул қилганман. Дарсларни кунора уйимиз меҳмонхонасида ўтар эдим. Ўша вақтда биринчи маошимни ишлаб топганман.

Дарвоқе, ундан ҳам олдинроқ уйларни йиғиштириб, пул топганимни ҳам ҳисобламаса... (кулади) Онам баъзан уйни тозалаганим учун пул тўлар эдилар. Ким билсин, балки айнан шу каби кичик тажрибалар ёшлигимизданоқ ўзимиз мустақил меҳнат қила олишимиз мумкинлигига катта ишонч бергандир.

«Ўзбекистонга қайтиш умуман режамда йўқ эди»
— 2017 йилгача Малайзияда яшадим ва Ўзбекистонга қайтишни мутлақо истамаганман. Мен ўзимизнинг мамлакатимизда ривожлана олишига кўзи етмайдиган ўсмир ёшлардан бири эдим, десам адашмайман. Бироқ кунларнинг бирида визамни янгилаш учун Ўзбекистонга қайтдим.

Уйда вақтимни бекор ўтказишни истамадим ва вақтинчалик бўлса ҳам, агрофирмага ишга киришга қарор қилдим. Сабаби, Малайзияда айнан шу соҳада ишлашни бошлаган эдим.

Ишлаш давомида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш салоҳияти қанчалик бойлигини тушуниб етдим. Ўз ишимга шу қадар қизиқиб кетдимки, Малайзия ҳақида ҳам унутиб, ортга қайтмадим.

Бир йил ишлаб, агросаноатда тартиб ўрнатишни хоҳлашимни тушундим. Мавжуд камчиликларга кўз юмган ҳолда, шунчаки оқим бўйлаб сузиб кетаверишга тайёр эмасдим. Шу сабабли қандайдир янгилик қилиш керак эди. Шу тариқа, ҳеч қандай сармоясиз ўз компаниямни очишга муваффақ бўлдим.

Мендан жуда ҳам кўп сўрашади: «Қандай қилиб?»

Биринчи шартнома учун мен 100 фоиз олдиндан тўлов олдим. Менда ўз мажбурият ва вазифаларимни аъло даражада бажариш учун зарур тажриба бор эди.

Компаниямни очган вақтим, илк буюртмани биринчи тўрт ой давомида оламан, деб ўз олдимга қатъий мақсад қўйган эдим. Бироқ буюртмани икки ҳафтадан сўнг олишга муваффақ бўлдим. Барчаси шу тариқа бошланиб кетди.

Биринчи буюртма
— Менинг дастлабки буюртмам 20 тоннали ёнғоқ эди. Талаб – ёнғоқ ярим бўлаги 90 фоизгача бутун бўлиши керак эди. Ёнғоқнинг ярми қандай кўринишда бўлишини ҳамма билса керак. Агар у парчаланcа, «чиқинди»га айланади. Бизнинг вазифамиз эса 90 фоиз бутун ёнғоқ ярмини йиғиш эди.

Бунинг учун бизда керакли ускуналар йўқ эди. Барча 20 тонна маҳсулотни биз қадоқловчилар билан бирга қўлда териб чиққанмиз. Бунга эса роппа-росса 20 кун вақтимиз кетган.

Буюртма мижозимизнинг лаборатория текширувидан 100 фоиз ўтган. Шу сабабли, у муваффақиятли бизнес шартномаларнинг бошланишига катта туртки бўлган. Дилдора 2019 йилда «Тадбиркорлик соҳасига қўшган ҳиссаси учун» йўналишида «Таҳсин» мукофотига сазовор бўлган.

«Энг қийини – бир қолипда қотиб қолган одамлар билан ишлаш»
— Мен пайдо бўладиган муаммо ва қийинчиликларга навбатдаги масъулиятли вазифадек қарашга одатланганман. Шу сабабли, бугунги кунда олдимдаги мураккаб вазифаларни муаммолар деб атай олмайман. Бироқ ортга назар ташлайдиган бўлсак, энг қийини инсонлар билан бирга ишлаш бўлган.

Биласизми, баъзида иш фаолиятим давомида доимо бир хил тактикада ишлаб, муваффақиятсизликка учрайдиган, шунга қарамай, хулоса чиқармай, ҳеч нимани ўзгартиришга ҳаракат қилмайдиган жуда кўп инсонлар билан учрашдим. Баъзан шундай фермерлар билан ишлашимга тўғри келадики, улар билан иш таркибига янги технологик жараёнларни олиб кириш жуда ҳам қийин бўлади.

Бахтимизга, бундай инсонлар билан ишлаш зарурияти кундан кунга камайиб бормоқда.

Нима учун айнан қишлоқ хўжалиги соҳаси

— Мен – формула ёзувчи ва муаммоларни ҳал этувчи инсонман. Қишлоқ хўжалиги соҳаси – бу мураккаб ва кўп даражали вазифа. Унинг устида фақат ишлаш ва ҳал этиш керак. Мен эса бунда зерикмайман!

Яқин келажакдаги режалар
— Яқин келажакдаги режаларимдан бири – қишлоқ хўжалиги саноатининг барча иштирокчилари учун агроплатформани яратишни бошлайдиган жамоанинг бир қисмига айланиш эди. Бунда янги иш стандартлари яратилиб, барча жараёнлар автоматлаштирилади.

Қувонарлиси, ушбу келажакдаги «режалар» аллақачон бизнинг «бугун»имизга айланди. Мазкур лойиҳа устида ҳамкорлар билан биргаликда меҳнат қилаётганимизга ҳам бир ой бўлди. Бунинг учун экспортдаги фаолиятимнинг 90 фоизини тўхтатиб туришга тўғри келди. Бироқ бу лойиҳа бунга арзийди.

Феруза Авазова суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 119
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 89
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 208
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 322
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 167
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар