«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 21:36
ЎЗO‘Z

Арманистон МХХ: Никол Пашинянга суиқасднинг олди олинди

15 ноя, 09:30 1 952 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Арманистон МХХ: Никол Пашинянга суиқасднинг олди олинди Фото: РИА "Новости"
Арманистон бош вазири Никол Пашинянга суиқасд қилишга уринишган. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик хизмати сайтида хабар берилди.

Ташкилот сайтида ёзилишича, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг сиёсий рақиблари унга қарши суиқасд уюштирган ва мамлакат МХХ ўтказган тезкор тадбир давомида теракт бартараф этилган. А.М. исмли шахс ҳукуматга қарши ишларни амалга ошириш мақсадида ўз уйида қуроллар, ўқдори ва бошқа турли хил портловчи моддалар сақлаб келган.

«Амалдаги ҳукуматга қарши бўлган сиёсатчилар билан келишган бу одам бош вазирни лавозимидан уни ўлдириш орқали маҳрум қилишга уринган», дейилади Арманистон МХХ баёнотида.

Олдинроқ Арманистон МХХ собиқ раҳбари, «Родина» партияси етакчиси Артур Ванецян ҳам айнан Никол Пашинянга суиқасд уюштиришда ёрдам бериш айблови билан қўлга олинганди. Ундан ташқари собиқ депутат Ваграм Багдасарян, Арманистон революцион федерацияси аъзоси А.А. ва Сисиан кўнгилли отряди командири А.М. ҳам қўлга олинган.

Арманистон МХХнинг маълумотига кўра, қўлга олинганларнинг уйидан пулемёт, гранатамёт, снайпер милтиғи, катта миқдорда ўқдори, детонатор ва турли хил портловчилар топилган.

Маълумот учун, Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги жангда Арманистон таслим бўлганини эълон қилгач, мамлакатда унинг истеъфосини талаб қилиб ўтказилаётган намойишлар тўхтамаяпти.

Никол Пашинян 9 ноябрь куни жонли эфирда арманистонликларга мурожаат қилиб, Арманистон учун таслим бўлишга қарор қилганини маълум қилганди: «Мен барча шаҳидларимиз олдида тиз чўкаман. Ватанини жони билан ҳимоя қилган ва қилаётган барча аскарларимиз, зобитларимиз, генералларимиз, кўнгиллиларимиз қаршисида бош эгаман. Биз охиригача курашдик», деганди Пашинян. Арманистон Тоғли Қорабоғдаги йирик шаҳар Шуша бой берилгандан кейин урушда таслим бўлганини тан олганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Арманистон МХХ собиқ раҳбари ҳибсга олинди 14 ноя, 21:11
  • Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ бўйича омадсизликда жавобгар эканлигини маълум қилди 11 ноя, 12:20
  • Россия Арманистонни қандай вазиятда ҳимоя қилиши мумкинлигини маълум қилди 31 окт, 23:13
  • Пашинян Арманистон Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ вазият бўйича ён беришга тайёрлигини маълум қилди 07 окт, 08:14
  • Арманистон президенти Пашинянни мамлакат бош вазири этиб тайинлади 15 янв, 00:06
  • Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиқди 17 окт, 06:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Моддалар алмашинувини тезлаштиришнинг 7 самарали усули 24 окт, 20:30 0
  • Ҳақиқатни айтган фақат Микаэль Секейра эмас 24 окт, 20:00 0
  • Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди 24 окт, 18:48 142
  • АҚШ визасини олиши мумкин бўлган россияликлар “бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилди 24 окт, 18:38 90
  • Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди 24 окт, 17:27 103
  • Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган! 24 окт, 17:00 214
  • Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди 24 окт, 16:30 191
  • Инсульт хавфидан огоҳлантирувчи аломатлар 24 окт, 16:23 197
  • “Бизга Россия ҳарбий базасининг ўзи етади” – Садир Жапаров 24 окт, 15:21 264
  • Ички ишлар вазири сайловда қанча маҳбус қатнашаётганини маълум қилди 24 окт, 15:19 191
  • АҚШ Тожикистондаги афғон учувчиларини тезроқ олиб кетмоқчи 24 окт, 14:30 236
  • АҚШда «энг дахшатли» жиноятчи қамоққа олинди 24 окт, 14:12 338
  • Бўлимлар