«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2021, 16:57
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун 1 дозадан коронавирусга қарши вакцина буюртма қилгани маълум бўлди

14 ноя, 14:24 1 445 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ҳар бир фуқароси учун 1 дозадан коронавирусга қарши вакцина буюртма қилгани маълум бўлди Келажакдаги коронавирусга қарши вакциналарнинг ярмидан кўпи аллақачон бой давлатлар томонидан буюртма қилинган. Бу ҳақда 12 ноябрь куни АҚШнинг Дюк университети ҳузуридаги Global Health Innovation Center томонидан тўпланган маълумотларга асосланиб, The Economist нашри маълум қилди.

Марказ тадқиқотчилари ҳали тайёрланмаган вакциналарнинг олдиндан буюртмаси мавжуд бўлган бозор мажбуриятлари битимларини таҳлил қилган.

Маълум бўлишича, келажакдаги COVID-19 вакциналарининг олтидан бири АҚШга томонидан сотиб олинади. Бир нафар америкалик учун ҳукумат учта доза вакцина буюрган. Умуман олганда, Америка Қўшма Штатлари бир миллиард доза вакцина сотиб олади.

Канада ҳар бир фуқаросига энг кўп вакцинани олдиндан буюртма қилган — бир нафар канадаликка ўнта доза тўғри келади.
Марказнинг тасдиқланган буюртмалар ҳақидаги маълумотларига кўра, Ўзбекистон бир киши учун бир доза коронавирусга қарши вакцинага буюртма берган.

Фото: The Economist
Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина учун аллақачон 600 миллион доза буюртма олинган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси билан Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи босқичини ўтказиш ҳақида келишувга эришди. Синов 5000 нафар кўнгиллида ўтказилади. Аввалроқ Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келингани маълум бўлди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг хабар беришича, коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиш учун нафақат Хитойдан, балки Россия, Европа ва АҚШдан олиб келиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Россиянинг «Вектор» илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган вакцина рўйхатдан ўтказилгандан сўнг унинг қўшма синовларини ўтказишга қизиқиш билдирганди. Шунингдек, Ўзбекистон «Спутник-V» вакцинасининг 5000 дозасини ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилгани маълум бўлганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини гриппга қарши эмлаш учун Россиядан 1 млн доза вакцина сотиб олинади 07 окт, 13:00
  • ССВ Ўзбекистон «Спутник-V» вакцинасидан фақат 5 минг доза олишини маълум қилди 25 сен, 16:27
  • Россия жамғармаси Ўзбекистонга коронавирусга қарши 35 миллион доза вакцина етказиб бериш бўйича келишувга эришди 25 сен, 15:00
  • Ўзбекистон Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди 21 сен, 23:43
  • COVID-19 га қарши вакцина олинаётган куни «ҳушёр» бўлинг! Шифокор маслаҳати 12 авг, 12:00
  • Коронавирус вакцинаси синовдан муваффақиятли ўтгани эълон қилинди 28 июн, 20:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ёш 40 дан ошганидан кейин амал қилиш керак бўлган одатлар 23 апр, 15:39 13
  • «UzAuto Motors» халқаро молия бозорига илк қимматли қоғозларини чиқармоқда 23 апр, 15:11 114
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит «Нексия»да юк автомобилига урилди 23 апр, 14:44 163
  • «Қопламанинг хизмат қилиш муддати белгиланмаган» — Сенат автойўллар борасидаги камчиликлар ҳақида 23 апр, 14:12 271
  • ДСҚ ҳисобварақ-фактуралар тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди 23 апр, 13:43 339
  • 24 апрел куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 23 апр, 13:13 428
  • Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 23 апр, 12:40 1 096
  • 1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин 23 апр, 12:12 510
  • Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди 23 апр, 11:30 527
  • Дунёнинг энг қиммат шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди 23 апр, 10:46 1 070
  • "Пахтакор"га қарши баҳс ҳақида Шукуровнинг устози нималар деди? 23 апр, 10:23 664
  • Русланбек Давлетов: “Амалдорларнинг харажатлари очиқланиши керак” 23 апр, 09:50 588
  • Бўлимлар