«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 07:32
ЎЗO‘Z

Коронавирусдан тезроқ тузалиш учун нима еб-ичиш керак?

13 ноя, 23:25 3 330 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусдан тезроқ тузалиш учун нима еб-ичиш керак? Фото: «Gastritinform.ru»
Коронавирусни юқтириб олганда муайян овқатланиш қоидалари касаллик кечишини енгиллаштириб, тузалиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Россиялик эндокринолог-диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Елена Яровова бу ҳақда ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, оддий углеводлар, пишириқлар, печенья ва ҳар турли ширинликлар, хусусан, асал ва мураббодан бош тортиш керак.

«Ширинлик тузалишга ёрдам бермайди», — дейди шифокор.

Шу билан бирга, мураккаб углеводлар (сабзавот ва ёрмалар), мевалар ва кўкатларни таомномадан чиқариб ташламаслик керак. Ич бузилишининг олдини олиш учун одам кунига 35 грамм клетчатка қабул қилиши даркор. Бу тахминан 600 грамм сабзавот ва бир боғ кўкат дегани. Мутахассиснинг аниқлик киритишича, меваларни мавсумга қараб танлаш мақсадга мувофиқ. Антиоксидант ва витаминларга бой резаворлар фойдалидир.

Сут маҳсулотларидан, яхшиси, кефир билан қатиқ истеъмолини чеклаган маъқул: улар COVID-19да диареяни кучайтириши мумкин. Творог, қаттиқ пишлоқ сингари сут маҳсулотларини эса бемалол тановул қилса бўлади.

Эндокринологнинг қайд этишича, жонивор ва ўсимлик ёғларини истеъмол қилишда танқисликни юзага келтирмаслик муҳим. Улар таом калориясининг камида 30-35 фоизини ташкил этиши даркор. Шунингдек, хаста танага оқсил керак: парранда, балиқ, гўшт, денгиз маҳсулотлари.

Агар беморнинг иштаҳасида муаммо бўлса, курка ва сабзавотлардан енгил шўрва, суфле кўринишидаги гўшт ёки суюқ шўрвалар тайёрлаш тавсия этилади. Касаллик пайтида организмни зўриқтириб қўймаслик учун кўп овқатланмаслик лозим. Бундай ҳолатда ичимлик тартибига амал қилиш — кунига камида 1,5 литр сув ичиш маслаҳат берилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Диетолог коронавирусда ҳид билиш қобилиятини қандай тиклаш мумкинлигини айтди 07 ноя, 11:23
  • Коронавирусдан кейин қандай витаминларни ичиш керак? 06 авг, 08:22
  • Кечки овқатга тановул қилиб бўлмайдиган 5 та маҳсулот 18 июн, 22:30
  • Қандай маҳсулотлар юракни ҳимоялашда ёрдам беради 29 сен, 14:15
  • Иштаҳани қандай алдаш мумкин? 11 мар, 07:28
  • Мактаб ўқувчисининг овқатланиш тартиби 20 сен, 07:41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 256
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 694
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 935
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 388
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 573
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 489
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 865
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 814
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 042
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 447
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 091
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 060
  • Бўлимлар