«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:20
ЎЗO‘Z

ОФКдан хабар келди: ЖЧ саралаш иккинчи босқичи 15 июнгача тугайди

11 ноя, 23:17 2 120 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОФКдан хабар келди: ЖЧ саралаш иккинчи босқичи 15 июнгача тугайди Бугун ОФК штаб-квартирасида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда энг аввало тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш ўйинларини қачон давом эттириш масаласи кўриб чиқилди. Маълумки, ҳозирги вазиятга кўра бу йил ҳисобидан расмий ўйинларни давом эттиришнинг имкони йўқ, шу боис ОФК 2020 йил ҳисобидан саралаш учрашувларини ўтказмаслик ҳақида қарор чиқарган.

Бугунги йиғилишда жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги турларини 2021 йил март ва июнь ойларида ўтказиш масаласи кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди. Шундай қилиб 7 ва 8-тур ўйинлари 2021 йилнинг март ойида ташкил этилади ҳамда 9 ва 10-турлар июнда бўлиб ўтади. Бу ўринда барча учрашувлар 15 июнга қадар тугаган бўлиши шарт. (ОФК аниқ саналар бўйича кейинроқ маълумот беради).

Саралашнинг ҳал қилувчи учинчи босқичи эса кутилганидек келаси йил сентябрда старт олади ва 2022 йил март ойида охирги саралаш босқичи тугайди. Ўз гуруҳларида биринчи-иккинчи ўринни олган жамоалар тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида плей-офф ўтказилади. Аввалги йиллардан фарқли ўлароқ, бу сафар плей-офф учрашуви битта ўйиндан иборат бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 0
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 90
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 171
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 620
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар