«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:50
ЎЗO‘Z

«Ҳаж» ва «Умра» зиёратини ташкил этиш бўйича янги тартиб жорий қилиниши мумкин

11 ноя, 10:45 1 540 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ҳаж» ва «Умра» зиёратини ташкил этиш бўйича янги тартиб жорий қилиниши мумкин Фото: «Xushnudbek.uz»
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилишини кўзда тутувчи тартиб жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда блогер Хушнуд Худойбердиев хабар берди.

Хушнуд Худойбердиевнинг ёзишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги «Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 364-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Мазкур қарор лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши ҳамда Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги кўзда тутилмоқда.

Қарорнинг амалдаги таҳририда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан бошқа ташкилотларнинг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этишига расмий тақиқ белгиланмаган.

«Kun.uz»нинг ёзишича, ушбу лойиҳа билан батафсил танишиш мақсадида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидан амалга оширган қидирувлар натижа бермаган. «Лойиҳа ушбу платформага жойланмай, «ёпиқ эшиклар ортида» қабул қилиниб кетиши эҳтимоли мавжуд», — дейилади нашр хабарида.

Жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасининг 15-моддасида (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний соҳадаги ваколатлари) қўмита Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, Ҳаж ва Умра ибодатини амалга оширишни ташкил қилади, деган қоида акс этган. Амалдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда қўмитага бундай ваколат берилмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар