«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:23
ЎЗO‘Z

ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди

10 ноя, 12:00 2 166 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида зиғир ва кунгабоқардан ёғ ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши учун акциядорлик тижорат банкидан 2 млрд. 800 млн. сўм кредит чиқартириб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари олган вақтларида 3 нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Наманган вилоятида ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими бошлиғи ўринбосари маҳаллий тадбиркордан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, 2019 йил тадбиркорга қарашли МЧЖ фаолияти солиқ идоралари томонидан текширилиб, солиқ қарздорлиги аниқланган ва уни ундириш учун тўпланган ҳужжатлар МИБга юборилган. МИБнинг туман бўлими бошлиғи ўринбосари эса 3 минг АҚШ доллари эвазига қарздорликни ёпишини айтиб, воситачи орқали тадбиркордан муқаддам 1000 АҚШ доллари ва 2 млн. 230 минг сўм пул маблағларини олган.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ходими 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У мазкур пул маблағи эвазига танишларининг ёрдами орқали фуқарони Россиянинг Қозон федерал университетининг туризм факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

ДХХ ва Департамент ходимларининг Сирдарё вилоятида ўтказган тезкор тадбирида эса вилоят кардиология диспансерида бош ҳисобчи лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқарони Қозоғистон Республикасидаги танишлари орқали Чимкент шаҳридаги олий таълим муассасасининг иқтисодиёт йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига ундан 2700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 0
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар