«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:01
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга қон таҳлиллари натижаларини уч дақиқада чиқариб берувчи 5 дона мобил техника келтирилди

08 ноя, 13:23 1 789 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга қон таҳлиллари натижаларини уч дақиқада чиқариб берувчи 5 дона мобил техника келтирилди Германиянинг нуфузли Роберт Кох институтининг тажрибали мутахассисларидан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз шифокорларига яқиндан кўмак бериш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб туришибди. Ушбу делегация раҳбари Гералд Рипбергернинг юртимиздаги пандемик вазият борасидаги фикрлари билан қизиқдик:

"Коронавирусга қарши кураш чораларига давлат даражасида эътибор берилиши, вируснинг тарқалишини бирмунча жиловлай олишга имкон берганига гувоҳ бўлдик. Инфекцияга чалинган беморларни даволаш стандартлари ва протоколнинг охирги — еттинчи нашрини ҳам кўздан кечирдик. Айрим жиҳатларни инобатга олмаганда, Германияда “COVID-19” билан касалланганларни даволаш протоколининг охирги нашридан фарқ қилмайди.

Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг тажрибаси шундай мураккаб вазиятда халқаро ҳамкорликнинг ўрни беқиёс эканини исботламоқда. Ушбу касалликни даволаш бўйича йиққан бир неча ойлик тажрибамизни бўлишиб биз биргаликда ҳаракат қилишимиз жуда муҳим.

Шошилинч тиббий хизмат соҳаси вакили сифатида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази билан танишишга қизиққанимда унинг биносининг конструкцияси, архитектураси, реанимация бўлимларининг тузилиши Германиянинг клиникаларига ўхшаб кетишини сездим. Суриштирсам, ушбу марказ немис модели бўйича қурилган экан. Бу ерда кўрсатилаётган хизмат даражаси ҳам юқори экани бизни қувонтирди.

Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга коронавирус инфекцияси билан касалланган, реанимация бўлимларида сунъий нафас бериш аппаратида ётган беморларнинг қон таҳлиллари натижаларини уч дақиқа давомида чиқариб берувчи 5 дона мобил техникани тақдим этдик. Бу ускуна ёрдамида шифокорларингиз беморларга янада тезкор тиббий ёрдам бера оладилар, деган умиддамиз
", дейди мутахассис.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 487
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар