«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 02:05
ЎЗO‘Z

«Биз рақибмиз, душман эмас» – Байден миллатга мурожаат қилди

07 ноя, 15:00 1 408 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Биз рақибмиз, душман эмас» – Байден миллатга мурожаат қилди Фото: Time
АҚШ президентлигига номзод демократлар вакили Жо Байден америкаликларга мурожаат қилди. Унинг мурожаати айнан миллатга бўлди, тарафдорларига эмас. Бу эса Байденнинг сайловда ғалабаси тобора яқинлигидан далолат.

«Ҳозирча ғалабани эълон қилолмаймиз, бироқ рақамлар бизнинг ғалаба шубҳасиз эканини кўрсатмоқда. Биз сайловларни ютамиз. Кечадан буён ҳолат қандай ўзгарганига эътибор беринг: 24 соат олдин Жоржияда ортда бораётгандик, ҳозир эса у ерда ғолиб бўлишга яқинмиз. Пенсилванияда ҳам орқада эдик ва ҳозир олдинга чиқиб олдик. Невада ва Аризонада олдиндамиз, Невадада фарқни икки баравар оширдик. Биз 300 дан ортиқ овоз олишни мўлжаллаяпмиз. Мамлакатда муаммолар кўп ва ҳозир сиёсий жанжал вақти эмас. Биз рақиб бўлишимиз мумкин, лекин душман эмас», деди Байден.

Демократлар вакили ўз нутқида барча америкаликларнинг президенти бўлишини айтди. У Трамп исмини фақат бир марта – ундан ўзиб кетганини айтиш учун тилга олди.

Associated Press маълумотига кўра, Байден 264 та овоз билан президентлик пойгасида етакчилик қилмоқда. Доналд Трампда эса 214 та овоз бор. Ғалаба учун Байденга яна 6 та овоз керак ва Невададаги ғалаба бу учун етарли бўлади. Бироқ Байден Жоржия ва Пенсилванияда ҳам Трампдан ўзиб кетди. Ўз навбатида амалдаги президент Доналд Трамп мағлубиятини тан олмаслигини айтди. Унинг ҳуқуқшунослари аллақачон сайловда овозлар сохталаштирилгани бўйича бир нечта аризаларни судга киритган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Байден Пенсильванияда ҳам Трампдан ўзиб кетди 06 ноя, 22:55
  • Байден ҳал қилувчи аҳамиятга эга штатда илдамлаб кетди — бу Трампга қимматга тушиши мумкин 06 ноя, 21:17
  • Байден ғалабага яқин. У баёнот берди 05 ноя, 20:22
  • Байден: «Овозлар ҳисоб-китоби якунланганидан сўнг ғалаба қозонамиз» 05 ноя, 16:25
  • Дональд Трамп: «Биз бу сайловларни ютдик» 04 ноя, 14:00
  • Жо Байден: «Кўрасиз, Трамп сайловни кечиктиришга уринади» 24 апр, 22:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди 18 июн, 23:07 377
  • Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди 18 июн, 22:19 630
  • 2021 йилда юртимизда коронавирусга чалинганлар сони маълум қилинди 18 июн, 21:34 668
  • Евроиттифоқ AstraZeneca компаниясига қарши судда ютқазди 18 июн, 20:48 597
  • Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилди. Йўловчи вафот этган 18 июн, 20:02 651
  • Янги Андижон шаҳрида метро қурилиши мумкин 18 июн, 16:24 644
  • Татаристон президенти Aзиз Aбдуҳакимов билан велосайрга чиқди 18 июн, 10:00 820
  • Ортиқхўжаев «Пахтакор»да катта ўзгаришлар ваъда қилди 18 июн, 09:20 1 091
  • Жигар касалликларини 20 фоизга камайтиришга ёрдам берадиган 7 одат 18 июн, 08:30 1 202
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 1 013
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 1 707
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 2 061
  • Бўлимлар