«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 08:47
ЎЗO‘Z

Байден: «Овозлар ҳисоб-китоби якунланганидан сўнг ғалаба қозонамиз»

05 ноя, 16:25 1 167 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Байден: «Овозлар ҳисоб-китоби якунланганидан сўнг ғалаба қозонамиз» Фото: Global Look Press
Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден мурожаат билан чиқиб, унда сайловларда ғалабага эришганини эълон қилмаган. Бироқ у овозлар ҳисоб-китоби якунлангач барибир ғолибликни қўлга киритишга ишонишини билдирган, деб хабар беради «РБК».

«Бу ерда ютганимизни эълон қилиш учун турганим йўқ. Бироқ шуни маълум қилмоқчиманки, овозлар ҳисоб-китоби якунлангач биз ғалаба қозонамиз», — дейди Байден.

Байденнинг таъкидлашича, у сайловларда ғолиб чиқиш учун етарлича штатда етакчилик қилмоқда. Шунингдек, у ушбу ғалаба — бу «Америка халқи ва демократларнинг ғалабаси» эканлигини маълум қилган.

Президентликка номзоднинг сўзларига кўра, аввалроқ Дональд Трамп штаби овозларни ҳисоблаш жараёнини тўхтатиб қўйишга уринган Пенсильвания штатида «яхши натижалар»ни қайд этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Байден 95 фоиз бюллетенлар ҳисоб-китоби бўйича Висконсинда ғалаба қозонмоқда — унда 49,6 фоиз овоз. Трампда эса 48,9 фоиз. Мичигандаги 99 фоиз бюллетенлар ҳисоби бўйича ҳам Демократлар партияси номзоди етакчи — 49,9 фоиз.

Шу билан бирга, Трампнинг сайловолди штаби суддан Мичиган ва Пенсильваниядаги овозларни ҳисоблаш жараёнини тўхтатишни, шунингдек, Висконсинда натижаларни қайта кўриб чиқишни талаб қилган.

Аввалроқ Дональд Трамп Оқ уйда тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, «биз барчасини ютдик» деган эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Байденни президентлик сайловларидаги ғалабадан 6та овоз ажратиб турибди 05 ноя, 09:40
  • Дональд Трамп: «Биз бу сайловларни ютдик» 04 ноя, 14:00
  • АҚШ президентлик сайлови: Байден кичик фарқ билан олдинда боряпти 04 ноя, 09:04
  • Сўровнома: Байден Трамп учун муҳим бўлган учта штатда етакчилик қилмоқда 27 июл, 12:30
  • Сўровнома: Кўпчилик америкаликлар Трампнинг сайловларда ғалаба қозонишидан қўрқишмоқда 19 июн, 22:46
  • Жо Байден: «Кўрасиз, Трамп сайловни кечиктиришга уринади» 24 апр, 22:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 340
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 915
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 1 179
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 499
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 704
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 597
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 994
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 892
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 158
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 482
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 169
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 105
  • Бўлимлар