«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 01:16
ЎЗO‘Z

АҚШ президентлик сайлови: Байден кичик фарқ билан олдинда боряпти

04 ноя, 09:04 1 395 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ президентлик сайлови: Байден кичик фарқ билан олдинда боряпти Фото: Reuters
АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Айни вақтда Жо Байден кўплаб иккиланувчи штатларда етакчи бўлиб турибди.
Шимолий Каролинада, «Рейтер» хабарига кўра, сайловчиларнинг 51 фоизи Байденга, 47,9 фоизи Трампга овоз берди (бюллетенларнинг 78 фоизи ҳисобланди), 59 фоиз бюллетенлар ҳисобланган Оҳайо штатида Байденда - 52,3 фоиз, Трампда - 46,5 фоиз.

Ҳозирга қадар бюллетенларнинг 57 фоизи ҳисобланган анъанавий консерватив Техасда Трамп олдинда - Техас аҳолисининг 49,9 фоизи республикачилар, 48,7 фоизи демократлар номзодига овоз берди. Бу ҳақда «Америка Овози» хабар берди.

2020 йилги сайловларда муҳим штатларидан бири бўлган Флоридада Трамп ва Байден ўртасида кутилганидек кучли кураш кечмоқда. Сайлов участкалари ёпилгандан кейинги биринчи соат ичида ҳар иккала номзоднинг ғалаба қозониш эҳтимоли тахминан тенг бўлди. Бироқ, сайлов бюллетенларининг 94 фоизи санаб чиқилгандан сўнг бу ерда 51,2 фоиз олган Дональд Трамп етакчилик қилмоқда. Жо Байденни 47,8 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Fox News.

«Ассошиэйтед пресс» тахминига кўра, Жо Байден Колумбия округида - федерал пойтахт, Вашингтон ҳудудида ғалаба қозонади. Бу штат эмас, лекин сайловчилар коллегиясида учта овозга эга.

Кутилишича, Жо Байден Нью-Йоркда ҳам ғалаба қозонади ва сайловчиларнинг 29та овозини олади. The New York Times’нинг ҳозирги пайтдаги тахмини: Байденга 119 овоз, Трампга - 93.

Колорадода бюллетенларнинг 68 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг Жо Байден ғалаба қозонгани маълум бўлди. Бу сайловчиларнинг 9та овози.

Умумий ҳисобда Жо Байденда 129та овоз, Дональд Трампда 109та овоз бўлиб турибди. Президент лавозимига номзод ғалаба қозониши учун сайловчилар ҳайъати аъзоларининг 270та овозини тўплаши лозим.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкалик миллиардерларнинг аксарияти Трампга қарши овоз бериши маълум бўлди 21 окт, 23:23
  • Трамп уч ой ичида овоз бериш бўйича Байден билан орасидаги фарқни 7 фоизгача қисқартирди 03 сен, 13:13
  • Президентлик пойгаси: Трамп Байденга етай деб қолди 17 авг, 16:30
  • Сўровнома: Байден Трамп учун муҳим бўлган учта штатда етакчилик қилмоқда 27 июл, 12:30
  • Сўровнома: Кўпчилик америкаликлар Трампнинг сайловларда ғалаба қозонишидан қўрқишмоқда 19 июн, 22:46
  • Туркиялик сайловчиларнинг неча фоизи Эрдўғонни қўллаб-қувватлайди? 05 июн, 07:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди 18 июн, 23:07 108
  • Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди 18 июн, 22:19 289
  • 2021 йилда юртимизда коронавирусга чалинганлар сони маълум қилинди 18 июн, 21:34 356
  • Евроиттифоқ AstraZeneca компаниясига қарши судда ютқазди 18 июн, 20:48 307
  • Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилди. Йўловчи вафот этган 18 июн, 20:02 389
  • Янги Андижон шаҳрида метро қурилиши мумкин 18 июн, 16:24 544
  • Татаристон президенти Aзиз Aбдуҳакимов билан велосайрга чиқди 18 июн, 10:00 766
  • Ортиқхўжаев «Пахтакор»да катта ўзгаришлар ваъда қилди 18 июн, 09:20 1 017
  • Жигар касалликларини 20 фоизга камайтиришга ёрдам берадиган 7 одат 18 июн, 08:30 1 108
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 961
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 1 650
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 1 999
  • Бўлимлар