«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 21:37
ЎЗO‘Z

Актёр Улуғбек Юнусов Улуғбек Қодировни АҚШга кетиб қолганига муносабат билдирди (видео)

03 ноя, 23:00 6 883 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актёр Улуғбек Юнусов Улуғбек Қодировни АҚШга кетиб қолганига муносабат билдирди (видео) Фото: «Дарё»
Актёр ва режиссёр Улуғбек Юнусов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Актёр Улуғбек Юнусов ҳамкасби ва дўсти Улуғбек Қодировнинг АҚШга кетиб қолганига муносабат билдирди.

- "Улуғбек Қодиров менга телефон қилиб ‘дўстим, Америкага кетяпман’, деди. Унгача АҚШга бир неча маротаба бориб келгани учун унинг бу гапи оддий туюлиб, ‘қачон келасан’, дедим. ‘Мен узоқроқ вақтга кетяпман ўртоқ’, деди. Хайрлашдик.

У актёрнинг кетиб қолиши, рейтингда биринчи ўринда турадиган актёримизнинг нимагадир қониқмасдан кетиб қолиши, бу сиз билан бизга уят. Бу жуда катта уят. Ундан аввал худди шунақа даражада, рейтингда бўлган вақтларида Беҳзод Муҳаммадкаримов АҚШга кетиб қолган эдилар. Улар мени актёрлик йўналиши бўйича устозим ҳисобланадилар. Уларни нимага кетганларини икир-чикиригача биламан.

Кинода юзи бор одам учун бу жуда қийин. Нима учун кетишга мажбур бўлганини аниқ билмайман. Аммо нимагадир кетишга мажбур бўлгани аниқ.

Қанақадир функционерларимизнинг катта хатоси, очкўзлиги балки шу нарсага олиб келгандир. Қайси давлатнинг энг кучли актёри шунақа ишда ҳозир? Мисол учун, Россияда Сергей Безруков АҚШга кетса, нима бўлади, нима деб ўйлайсиз?!", - дейди Улуғбек Юнусов.

Маълумот учун, Улуғбек Юнусов «Фотима ва Зуҳра», «Сарвиноз», «Бегоналар», «Муқаддас бурч», «Жасур» фильмлари ҳамда «Сардор 1, 2, 3», «Қайтар дунё» сериалларида бош ролларни ижро этган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳабибулла Низомов актёр Улуғбек Қодировнинг АҚШга кетиб қолгани ҳақида: Уни хафа қилишди 05 мая, 16:33
  • Актёр Улуғбек Қодиров «нима учун журналистлардан ‘қочиб’ юришига» ойдинлик киритди 18 авг, 21:15
  • Алишер Узоқов турк актёри Бурак Ўзчивитнинг маҳорати ҳақида: «Бурак актёр эмас!» (видео) 21 июн, 19:55
  • Улуғбек Раҳматуллаев концертида даврани қизитган боксчиларимиз (видео) 20 мар, 11:23
  • Йигитали Мамажонов Райҳон билан ажрашганидан сўнг нима учун Россияга кетиб қолган эди?... 23 июн, 14:54
  • Улуғбек Қодиров ўғилли бўлди 21 июл, 16:19
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суперлига. 14-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум бўлди 02 авг, 21:21 0
  • Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт 02 авг, 20:45 0
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 273
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 401
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Бўлимлар