«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2020, 21:06
ЎЗO‘Z

Германияда Россияда ишлаб чиқарилган пластик йўлтанламаслар салкам 20 минг евродан сотувга қўйилди

30 окт, 21:30 973 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Германияда Россияда ишлаб чиқарилган пластик йўлтанламаслар салкам 20 минг евродан сотувга қўйилди Фото: «Drom.ru»
Германияда Lada 4х4 «Нива» базасида яратилган саккизта «Апал-21541» йўлтанламаслари сотувга қўйилди. Пластик кузовга эга автомобиллар 19 990 евродан сотилмоқда, деб хабар беради Motor.

Пластик кузовли «Сталкер» йўлтанламасининг лойиҳаси биринчи бор 2000 йиллар бошида пайдо бўлган. Бироқ молиялаштириш етарли бўлмагани учун моделни кичик серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг имкони бўлмаган. Енгил йўлтанламасни яратиш бўйича иккинчи уриниш 2016 йилга амалга оширилган. Бир неча йиллик лойиҳалаш ишларидан сўнг, 2019 йили конвейрдан 30 дан ортиқ нусха чиққан. Муҳандислар 150 та автомобиль чиқаришни режалаштирган, аммо лойиҳа яна тўхтаб қолган.

«Апал-21541» модели Lada 4х4 «Нива» базасида яратилган. Уч эшикли йўлтанламас пўлат трубалар ва синтетик полимер пластиклар билан қопланган каркас-панел кузовни ўз ичига олади. Композит материаллардан фойдаланилгани сабаб 3,5 метрли автомобилнинг оғирлиги 1170 килограммга тушган. Тўлиқ узатмали йўлтанламас «Нива»нинг 83 от кучига эга 1,7 литрли атмосфера двигатели ёрдамида ҳаракатга келади. Агрегат беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Максимал тезлиги соатига 132 километр.

Фото: «Drom.ru»
Саккизта «Сталкер» нусхаси Россия автомобилларини Германия ва Австрияда сотиш билан шуғулланадиган Made I Russia Gmbh фирмаси томонидан сотувга қўйилган. Маҳаллий дилерлар йўлтанламасни Jaeger («Овчи») деб атаган. Машиналарнинг барчаси қора рангга бўялган бўлса-да, турли комплектацияга эга. Айрим моделларнинг олд бампери пўлатдан ишланган ва енгил қотишмали дискалар ўрнатилган. Базавий комплектацияга эга «Сталкер»ни Германияда 19 990 еврога харид қилиш мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Москвада Lada 4х4 модели ғилдираклар устидаги уйга айлантирилди (фото) 04 авг, 21:21
  • Олимлар банан баргидан автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилишмоқда 02 авг, 11:45
  • Россияда КГБ ходимлари учун яратилган V8 двигателли ноёб «Волга» сотувга қўйилди 29 июл, 23:07
  • Россия кўчаларида янги дизайнга эга Lada Largus пайдо бўлди 31 мая, 10:13
  • GM-АвтоВАЗ Chevrolet Niva ишлаб чиқаришни тўхтатди 03 сен, 09:30
  • Ўзбекистонда LADA ўзининг барча моделларини сотувга қўйди 17 ноя, 11:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Алкоголь маҳсулотлари учун янги солиқ ставкалари белгиланмоқда 26 ноя, 20:59 0
  • Доимий «прописка»га онлайн рўйхатдан ўтиш йўли ўргатилди (видео) 26 ноя, 20:45 0
  • Банклар мижозларни ҳайдовчилик гувоҳномаси билан идентификация қилиши мумкин 26 ноя, 20:13 1
  • Обама мемуарида дунё сиёсати етакчилари ҳақида нималар ёзди? 26 ноя, 19:36 85
  • Пешоб тута олмаслик: сабаблари ва профилактикаси 26 ноя, 19:00 260
  • Россия ракетага қарши янги тизимни синовдан ўтказди 26 ноя, 18:34 348
  • Оёқ ҳидланишининг сабаб ва ечимлари 26 ноя, 18:00 538
  • Вилоят ҳокими: «Қашқадарё коррупция энг кўп қайд этилган ҳудуд дея топилган» 26 ноя, 17:30 337
  • Комил Алламжоновдан сирли муносабат: «Эххх... No comment...» 26 ноя, 17:00 671
  • Чинозда 5 минг тонналик ёқилғи цистернасида ёнғин чиқди 26 ноя, 16:32 279
  • Тошкент вилоятида ноқонуний пиротехника ва дори воситалари ушлаб қолинди 26 ноя, 16:05 191
  • Қўқонда 300 долларини сўмга алиштириб беришини айтиб, ўсмирни алдаб кетган шахслардан бири қўлга олинди 26 ноя, 15:33 334
  • Бўлимлар