«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 19:12
ЎЗO‘Z

АҚШда телефон устаси мижозининг хотинига эри хиёнат қилаётганини айтиб, унинг «кўзларини очиб қўйди»

30 окт, 17:13 2 031 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда телефон устаси мижозининг хотинига эри хиёнат қилаётганини айтиб, унинг «кўзларини очиб қўйди» Кадр: YouTube
Америкада смартфонларни таъмирлаш билан шуғулланувчи эркак мижозининг хотинига унинг эри хиёнат қилаётганини айтиб, «кўзларини очиб қўйди». Бу ҳақда у ўзининг TikTok’даги аккаунтига жойлаштирган видеолари орқали маълум қилган.

Эркак Мани Варде исмли телефон устасига смартфонини берган бўлиб, унинг ичида бир парча қоғоз ва пул чиққан: «Илтимос, хотинимга телефон таъмирлашга яроқсиз эканлигини айтинг, у қўнғироқлар тарихини текшириб кўрмоқчи. Мендан 100 доллар, раҳмат».

Аёл телефонни олиб кетиш учун келганида Варда барчасини айтиб берган. У телефонни тузатмаганини ва оилавий можароларга аралашишни истамаслигини маълум қилган. Аёлнинг жаҳли чиқиб, смартфонни тузатиб берса 200 доллар беришни ваъда қилган. Варда рози бўлган ва у бор ҳақиқатдан хабардор бўлиши кераклигини қўшимча қилган.

Натижада аёлнинг эри келиб унга бақириб, сўкинган ва турли буюмларни ота бошлаган. Варданинг таъкидлашича, у полиция чақирган ва ҳеч қандай жароҳат олмаган.

Видео остига қолдирилган изоҳларнинг аксариятида фойдаланувчилар унинг бу каби ҳаракатини олқишлаган, аммо айримлар уни «биродарлик кодекси»ни бузишга айблаган. Оқибатда кўпчилик ҳақиқий эркаклар хинояткорларни ҳимоя эмас, балки аёлларни ҳурмат қилишини ёзган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Билл Гейтс Уоррен Баффеттнинг 90 ёшига атаб унинг портрети туширилган торт пиширди (видео) 31 авг, 13:50
  • Япония вирус блокаторларининг самарасизлигини маълум қилди 30 авг, 09:50
  • Путин коронавирусга қарши вакцина қабул қилган қизининг аҳволи ҳақида маълумот берди 28 авг, 11:25
  • Трамп TikTok’ни АҚШда тақиқлашини айтди 01 авг, 10:00
  • Эгасининг сергаплигидан қизиб кетган телефон охири портлади (видео) 08 апр, 17:00
  • Коррупция бўйича бир умрга қамалган прокурор яна 100 кишини “сотди” 12 ноя, 17:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилди 05 дек, 18:55 0
  • 605 миллион сўмлик тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди 05 дек, 18:30 1
  • Соч тўкилишига қарши ёрдам берадиган кутилмаган восита номи маълум қилинди 05 дек, 18:00 0
  • "Спартак" Остон Ўрунов трансфери бўйича расмий таклиф олди 05 дек, 17:25 219
  • 600 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган товарлар тўхтатиб қолинди 05 дек, 16:57 141
  • Салкам 2 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди 05 дек, 16:30 159
  • “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг кучи нимада? 05 дек, 16:00 272
  • Қонун ҳужжатлари лойиҳалари давлат тилида тайёрланиши лозим 05 дек, 15:23 206
  • Мэнни Пакьяо 2022 йилда Филиппин президентлигига ўз номзодини қўймоқчи 05 дек, 14:49 227
  • Бурак Ўзчивит ва Ўзге Торер: Уларнинг муносабати ишдаги ишқми ёки миш-миш? 05 дек, 14:14 339
  • Инқироз-2021: келаётган йил сўнгги 75 йилдаги энг оғири бўлиши мумкин 05 дек, 13:40 696
  • 2020 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди 05 дек, 13:09 559
  • Бўлимлар