«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:20
ЎЗO‘Z

Педагогика ва андрагогика тушунчалари ва ўқув мотивацияси омиллари

28 окт, 21:55 10 066 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Педагогика ва андрагогика тушунчалари ва ўқув мотивацияси омиллари Ҳозирги кунда таълим тизимига берилаётган катта эътибор тизимнинг турли босқичларига алоҳида этибор қаратилишини ва ушбу босқичларнинг ўзига ҳос хусусиятларидан келиб чиққан холда жараённи ташкил этишни тақазо этмоқда. Ушбу нуқтаи-назардан, халқ таълими ва олий ва ундан кейинги таълим тизими вакиллари орасида кўп муҳокамага сабаб бўлувчи педагогика ва андрагогика тушунчасига ойдинлик киритмоқчимиз.

Сўзимизни бошини кўпчилигимизга таниш бўлган педагогика, яъни соҳа вакили бўлган “педагог” тушунчасидан бошламоқчимиз. Педагог (Pedagogue), мактаб ўқитувчиси – жуда синчковлик ёки қатъиятлик билан таълим берувчи киши деб таърифланади. Педагогик моделда нимани, қачон ва қандай ўқитилиш кераклигини ўқитувчи ҳал қилади.

Катталарни ўқитиш, ўргатиш соҳаси ҳисобланган “андрогогика” эса, аксинча, катталарга таълим берувчи санъат ва фан ҳисобланади. Андрогогик модел қуйидаги бешта асосга таянади:
1) ўрганувчиларга бирор нарсани ўрганиш нима учун муҳимлиги билдирилади;
2) ўрганувчиларга маълумотлар ичида ўзларини қандай бошқаришни кўрсатади;
3) мавзу ўқувчилар тажрибасига боғланади;
4) одамлар то ўрганишга тайёр бўлмагунича ёки мотивланмагунича ишга киришмайдилар;
5) Бу эса ўрганиш бўйича тўсиқларни, хатти ҳаракатлар ва эътиқодларни бартараф этишни талаб қилади.

Хулоса шуки, педагогикадан фарқли равишда андрогогиканинг таълимий мақсади ўрганувчиларга мазмунни қабул қилишга ва унга танқидий фикр билдиришга замин яратиш ҳамда уни ҳаётда амалий қўллай олишда намоён бўлади.

Ж.Рачал андрогогикани катталарга таълим бериш воситаси сифатида ўрганиб, олий таълимда талабалар ўз мотивацияларига ўзлари масъул бўлишлари кераклигини таъкидлайди. Андрогогика талабаларни назорат қилишга, эгалланаётган билимларни мавжуд стандартларга асосланиб баҳолаб боришга ва талабаларни ўрганишга ихтиёрий жалб этишга чорлайди. Лекин бу шартларнинг аксарияти олий таълимда қўлланмайди.

Андрогогиканинг асосий назарияларидан яна бири, ўқиш / ўрганиш ҳақиқий қадрият сифатида таъқиб қилинишидир. Андрогогика қониқишни кўламини ва талаба белгилаган натижа даражасини талаб қилади. Бу шартларнинг ҳеч бирини олий таълим мазмуни орасидан осонликча топиб бўлмайди, айниқса, ўқитилиши назарда тутилаётган курснинг мақсадига қониқиш асосий аниқловчи сифатида киритилмаган бўлса.

Болалар таълимида ўқитувчилар ташқи мотивацион омиллар (баҳо олиш, ота-онанинг ёки ўқитувчининг талаби, уялиб қолишдан қўрқиш ва ҳ.з.) сифатида муҳим ўринни эгалласа, олий таълимда эса ташқи омиллар ўқув фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатса-да, талаба масъулиятини кучайтирмайди. Бундай фарқни ажрата билган олий таълим ўқитувчисигина тегишли метод, технология ва ёндашув орқали талабаларга билим олиш кўникмаларини ўргатишда муваффақиятга эришади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, муваффақиятли ўқишга бўлган мотивация омили кўпинча интеллект омилидан кучлироқдир. Ўрганиш жараёнини ёқимли қилишда ўрганувчилар мотивациясини қўллаб-қувватлаш муҳимдир. Шу сабабли мотивацияни шакллантириш, ривожлантириш, керакли даражада сақлашга доир метод ҳамда ёндашувларни инобатга олиб, дарслар ва ўқув материалларини ташкиллаштирган ҳолда олиб бориш талаб этилади.

Биринчидан, тақдим этилаётган матнлар, аудиовизуал материаллар, вазифалар ва дарс машғулотлари талабанинг қизиқишларига мос бўлиши лозим.

Иккинчидан, ўқитувчи талабаларга вазифаларни бажарилишини баҳолаш имконини бериши ва уларнинг эҳтиёжлари бошланғич ролни ўйнаши талаб этилади.

Учинчи муҳим нарса – машғулотлардаги юмор, мусиқа сингари дарс мавзусидан ташқари, қўшимча машғулотлар компонентлари талабаларнинг ўқишга бўлган иштиёқини ошириш хусусиятлари ҳисобланади. Қўшимча машғулотлар сифатида нафақат юмор ёки кўнгилочар машғулотлар, балки талабаларнинг орасида курс мақсадига мос беллашувлар уюштириш, мисол учун, постер тақдимотлар, видео тақдимотлар, лойиҳа ишлари, гуруҳларда лойиҳа ишларини ташкиллаштириш ва бошқаларни киритишимиз мумкин.

Саматова Барнохон Равшанхановна
Тошкент давлат юридик университети ихтисослаштирилган филиали
Умумтаълим фанлар кафедраси доценти в.б.,
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар