«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 20:02
ЎЗO‘Z

Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқариш бошланди

28 окт, 00:30 808 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқариш бошланди Россиянинг «Вектор» вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази мамлакатдаги коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқаришни бошлади. Meduza’нинг «РИА Новости»га таяниб хабар беришича, бу ҳақда «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова маълум қилган.

«ЭпиВакКорона» Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи вакцинасидир. Ушбу вакцина учун сентябрь ойи охирларида патент олинган. Вакцина мушак остига жўнатиладиган суспензия шаклида ишлаб чиқарилади.

Россияда патентланган ва рўйхатга олинган COVID-19’га қарши биринчи вакцина Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази томонидан яратилган «Спутник-V» вакцинасидир. Яна бир вакцина клиник синовлардан ўтказилмоқда.

Анна Попованинг айтишича, «коронавирус инфекциясига қарши ҳар бир вакцина ўз мақсадли аудиториясига эга бўлади». Шифокорлар муайян беморга қайси вакцинани тайинлашни танлаши мумкин бўлади.

«Роспотребнадзор» маълумотларига кўра, вакцинада тирик вирус йўқ бўлиб, у синтезланган сунъий пептидлар ҳисобига иммунитетни шакллантиради. Идора маълумотларига кўра, мазкур дори воситаси юқори даражали хавфсиз ҳисобланади.

«ЭпиВакКорона»нинг кўнгиллилар иштирокидаги тадқиқоти 27 июль куни бошланган, 8 сентябрь куни стационардан синов иштирокчиларининг сўнгги гуруҳига жавоб берилган. Барча иштирокчиларда иммунитет шаклланган. Вакцина клиник синовларгача бўлган босқичда ҳам ўз самарадорлигини намоён этган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Вектор» вакцинаси кимларга мос келиши маълум бўлди 12 окт, 21:00
  • Путин Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи вакцинаси тез орада рўйхатдан ўтказилишини маълум қилди 24 сен, 07:00
  • Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачон бошланиши маълум қилинди 01 сен, 09:16
  • Россия коронавирусга қарши вакцина билан қачон оммавий эмлашни бошлашини маълум қилди​ 17 авг, 10:55
  • Россияда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 15 августдан бошланади 29 июл, 19:35
  • Johnson & Johnson коронавирусдан вакцинани одамларда синашни бошлайди 11 июн, 10:52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дунёдаги энг ихчам 100 ваттли қувватлантиргич тақдим этилди 05 дек, 19:57 9
  • Двигатели ишламай қолган самолёт трассадаги йўлтанламасга бориб урилди 05 дек, 19:23 218
  • Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилди 05 дек, 18:55 191
  • 605 миллион сўмлик тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди 05 дек, 18:30 164
  • Соч тўкилишига қарши ёрдам берадиган кутилмаган восита номи маълум қилинди 05 дек, 18:00 463
  • "Спартак" Остон Ўрунов трансфери бўйича расмий таклиф олди 05 дек, 17:25 609
  • 600 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган товарлар тўхтатиб қолинди 05 дек, 16:57 209
  • Салкам 2 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди 05 дек, 16:30 222
  • “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг кучи нимада? 05 дек, 16:00 432
  • Қонун ҳужжатлари лойиҳалари давлат тилида тайёрланиши лозим 05 дек, 15:23 256
  • Мэнни Пакьяо 2022 йилда Филиппин президентлигига ўз номзодини қўймоқчи 05 дек, 14:49 297
  • Бурак Ўзчивит ва Ўзге Торер: Уларнинг муносабати ишдаги ишқми ёки миш-миш? 05 дек, 14:14 463
  • Бўлимлар