«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 05:23
ЎЗO‘Z

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилиши зарурияти нимада эди?

27 окт, 17:43 1 843 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилиши зарурияти нимада эди? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқилиши назарда тутилган.

Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан меҳнат қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган таҳлил-тадқиқот ишлари амалга оширилди. Тадқиқот йўналишлари қуйидагилардан иборат:

I. Норасмий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормаларни белгилаш.
Норамий меҳнат икки томонлама характерга эга, яъни ишчи нуқтаи назаридан бундай фаолият даромад манбаи сифатида, иш берувчи томонидан эса солиққа тортишдан яшириладиган фаолият сифатида қаралади. Ушбу тушунча бевосита норасмий иқтисодиёт атамаси билан бирга қўлланилиши давлатларнинг норасмий бандликка қарши чора-тадбирлар кўламини янада кенгайтиради.
Ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тартибини соддалаштириш.

Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш бўйича мураккаб тартиб белгиланган бўлиб, буни меҳнат шартномасининг шакли (74-модда), меҳнат шартномасининг муддати (75-модда), ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар (80-модда), меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (97-модда), меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш (99-модда), меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш (100-модда), меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб олиш (101-модда), меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш (102-модда), ишдан бўшатиш нафақалари ҳамда бошқа компенсация тўловларини тўлаш билан боғлиқ қоидаларнинг қатъий қолипга келиб қолганлигида кўриш мумкин. Энг эътиборли жиҳати, мазкур тартиб мулк шаклидан қатъий назар, барча турдаги корхона ва ташкилотлар учун бирдек татбиқ қилинади.

Бу борадаги хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, дунёнинг кўплаб мамлакатларда меҳнат шартномасининг тузилиши ва бекор бўлишига нисбатан эркин ва томонлар ихтиёрига боғлиқ бўлган қоидалар ўрнатилган. Масалан, Грузия Меҳнат Кодекси 6-моддасида меҳнат шартномаси маълум ёки номаълум муддатга ёзма ёки оғзаки равишда тузилиши, агар меҳнат муносабатлари уч ойдан ортиқ давом этса, меҳнат шартномаси ёзма равишда тузилиши лозимлиги белгиланган бўлса, Финландияда “Меҳнат шартномалари тўғрисида”ги Қонуннинг (Employment Contracts Act, 55/2001) 3-бўлимида меҳнат шартномаси оғзаки, ёзма ва ҳатто, электрон шаклда тузилиши мумкинлиги назарда тутилган. Ушбу амалиётни Буюк Британия, Канада, Сингапур каби давлатлар тажрибасида ҳам кўриш мумкин.

II. Ходим билан бир вақтда иш берувчининг ҳам манфаатларини ҳимоя қилиш.
Амалдаги меҳнат қонунчилиги иш берувчи ва ходим ўртасида тенг ва эркин бўлган меҳнат муносабатларини ўрнатишга имкон бермайди. Жумладан, мутахассислар томонидан меҳнат қонунчилиги иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бирдек ҳимоя қилиши лозимлиги назарий жиҳатдан таҳлил қилиб келинаётган бўлсада, амалдаги Меҳнат кодекси иш берувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини етарли даражада ҳимоя қилмайди. Бунга меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида иш берувчининг ходимга нисбатан кучли томон ҳисобланиши сабаб бўлмоқда. Хусусан, меҳнат қонунчилигини қўллаш амалиётида юзага келадиган, иш берувчиларнинг ҳуқуқларига дахл қиладиган айрим муаммоли масалаларни мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин.

Жумладан, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини мисол сифатида оладиган бўлсак, мазкур жараён қатъий қолипга солинганидан ташқари, иш берувчини ўз касбига нолойиқ ёки бўлмаса, вазифаларини лозим даражада бажармаган ходимлардан ҳимоя қилмайди. Агар иш берувчи шунай ходимлар билан 100-моддада назарда тутилган асослардан ташқари ҳолларда меҳнат шартномасини бекор қилса, мазкур ҳолат суд томонидан қонун бузилиши сифатида баҳоланиб, ходимга компенсация тўловлари тўланиши лозимлиги белгиланади.

Юқорида кўриб ўтилганидек, Япония, Жанубий Корея, Германия каби ривожланган давлатларининг меҳнат қонунчилигида иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатлар кўзда тутилмаган. Бунда асосийси, меҳнат шартномасининг бекор қилиниши асосли бўлиши керак. Мазкур ҳолат иш берувчининг етарли асослари мавжуд бўлган тақдирда, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқини беради.

III. Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш.
Халқаро меҳнат ташкилотининг Тавсиялари Ташкилотнинг Конвенсиялари каби мажбурий аҳамиятга эга бўлмасада, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириб боришда, уни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилишга қаратилган таҳлиллар дунё мамлакатлари меҳнат қонунчилигида рақобатлашмаслик келишуви тушунчаси мавжудлигини кўрсатмоқда. Рақобатлашмаслик келишуви тор маънода ходимнинг муайян вақт давомида, меҳнат муносабатларини тугатиш вақтида ёки ундан кейин иш берувчи билан рақобат муносабатида бўлган ташкилотга ишга жойлашмаслик (шунингдек, рақобатлашадиган ташкилот ташкил этмаслик) мажбуриятини англатиб, иш берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланиб келинади. Рақобатлашмаслик келишуви Ғарбий Европа давлатлари (айниқса, Белгия, Германия, Франция, Испания, Италия, Нидерландия) ва Шарқий Европа давлатлари (Грузия, Чехия, Руминия) меҳнат қонунчилигида белгиланган.

Бироқ қонунчилигимизда ушбу юридик термин учрамайди ҳамда иш берувчининг ходим зарар етказиши мумкин бўлган қонуний манфаатлари фақат “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонун билан ҳимоя қилинади. Иш берувчининг тижорат сирига боғлиқ бўлмаган қонуний манфаатларига зарар етказадиган ҳолатлар, хусусан, собиқ ходимнинг унинг буюртмачиларини ўз бизнесига жалб этиши, ходимнинг иш берувчида ишлаш вақтида орттирган тажрибаларидан иш берувчига рақобатчи бўлган корхоналарнинг фойдаланиши ёки ходимнинг иш берувчи фаолияти билан рақобатлашадиган ташкилот ташкил этишига нисбатан қонун ҳужжатларида тақиқ белгиланмаган.
IV. Меҳнат муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солиш.

Меҳнат қонунчилигидаги яна бир муаммолардан бири меҳнат муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солинмаганлигидир. Жумладан, Меҳнат кодексида масофавий иш режимида ишлашга оид қоидалар ўз аксини топмаган. Бугунги дунё тараққиёти масофавий иш услубида ишлаш ҳам иш берувчи, ҳам ходим учун қулай, хавфсиз ва самарали эканлигини кўрсатмоқда. Тўғри, пандемия шароитида ушбу режим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом (28.03.2020 й., рўйхат рақами 3228) билан тартибга солинди. Бироқ, низом масофавий иш услубида ишлашнинг барча хусусиятларини ўзида жамламаган.

Меҳнат муносабатлари тўғридан-тўғри тартибга солинмаганлиги натижасида Меҳнат кодекси ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари ўртасида номувофиқликлар ҳам келиб чиққан. Жумладан, Меҳнат кодексининг 286-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланиши белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги”ги ПҚ-2699-сонли қарорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашнинг чекланган тартиблари назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 июлдаги ЎРҚ-482-сонли “Медиация тўғрисида”ги Қонунида ушбу Қонун якка меҳнат низоларига тадбиқ этилиши белгиланган бўлсада, Меҳнат кодексининг XV бобида (Меҳнат низолари) бу ҳақда сўз бормайди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳозирда меҳнат қонунчилигида бир қанча ҳал этилиши лозим бўлган масалалар мавжуд бўлиб, улар норасмий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормаларни белгилаш, ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тартибини соддалаштириш, ходимлар билан биргаликда иш берувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат қонунчилигига халқаро стандартларни (иш ташлаш, рақобатлашмаслик келишуви) жорий этиш, меҳнат муносабатлари тўғридан-тўғри тартибга солишдан иборат.

Мазкур масалаларнинг ҳал этилиши Меҳнат кодексининг тушунарли, аниқ ва лўнда бўлишига, меҳнат муносабатларида томонлар келишуви аҳамиятини оширишга, меҳнат қонунчилигининг “эгилувчан”лигини таъминлашга, уни халқаро стандартлар билан мувофиқлаштиришга, меҳнат бозори рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган.

Адиба Сафарова
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
масъул ходими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 108
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 179
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 98
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 90
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 56
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 86
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 474
  • Бўлимлар