«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:58
ЎЗO‘Z

Саида Раметова жияни Зуҳра Солиева ҳақида: Унинг қанотларини синдиришни истамайман (видео)

27 окт, 00:10 8 445 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саида Раметова жияни Зуҳра Солиева ҳақида: Унинг қанотларини синдиришни истамайман (видео) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова жияни, актриса Зуҳра Солиева томонидан ўзи ҳақида турли хил гап-сўзлар тарқалганига муносабат билдирди. Бу ҳақда актриса YouTube’даги ЯшинТВ каналига берган интервьюсида гапириб берди.

- "Зуҳра Солиева барибир жигарим, шогирдим. Ўзим у ниҳолни экдим, ўстирдим, у мева бермоқда, мева берганидан хурсандман. У ёшлик қилиб бир нималар дегандир, ёшлик қилиб нималаргадир ишонгандир. Ҳаётда кимдир кимнидир ёмонлайди, кимдир ёлғонларни бир-бирига етказади.

Балки ёшим катта бўлгани учун бу нарсаларга кўп эътибор бермайман, чунки унинг қанотларини синдиришни истамайман. Унинг отаси, онаси, вафот этган Фотима эгизагига ваъда бердимми, ваъдамнинг устида тураман. Унинг қўлидан ушлаб, санъат нонини ейиш осон эмас, аммо чидасанг, меҳнат қилсанг, катта, буюк санъаткорлар қаторига қўшиласан, мухлисларинг бўлади, деб ваъда берганман, шу ваъдамни бажардим деб ўйлайман.

Қизим бўлмагани учун уни қизимдек яхши кўрганман. Оиламиз билан яхши кўрганмиз. У чиққан кўрсатувни кўрмадим, аммо кўрганлар ‘Зуҳра сизга соғлик тилаб йиғлади’, — деди. Кўрдингизми, барибир жигарни жигардан ҳеч қачон айириб бўлмайди. Ҳамманинг гапига у ҳам, мен ҳам қулоқ солмаслигимиз керак. Шуни ундан илтимос қилиб қоламан.

Бир-биримизни асраб, керакли бўлиб яшайлик. Ҳеч қачон айрилмайлик. Мендан ўтган бўлса, кечирсин, мен уни кечирганман. Омадини берсин
", - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 32
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 539
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 444
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар