«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:57
ЎЗO‘Z

Неслихан Атагул Бурак Ўзчивит билан яна сериалда бирга суратга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди

25 окт, 19:28 5 125 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Неслихан Атагул Бурак Ўзчивит билан яна сериалда бирга суратга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди Фото: Pinterest
Таниқли турк актрисаси Неслихан Атагул журналистларга Бурак Ўзчивит билан боғлиқ саволларга тоқат қила олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Rus.Turkey.com» хабар бермоқда.

Хабарга кўра, журналистларнинг саволи актрисанинг ғазабини келтирган. Улар Неслихан ва унинг турмуш ўртоғи Кадир Догулуга қарата «Агар яна имкон туғилса, Бурак Ўзчивит билан битта лойиҳада иштирок этасизми?» деган саволни берган.

Неслихан ушбу саволга кескин муносабат билдириб, журналистларнинг бу каби иғво саволларни беришга ҳақи йўқлигини айтган. Шунингдек, Бурак ва турмуш ўртоғи Кадир ўртасида зиддият борлигини ҳам тасдиқлаган. Маълум бўлишича, Кадир ва Бурак орасидаги келишмовчилик Кадирнинг рашки туфайли келиб чиққан. Сабаби Неслихан ва Бурак «Севги изтироби» сериалида севишган жуфтлик образини гавдалантирган.

Саволга эса «Сизлар бизни саволларингиз билан ғазаблантиряпсиз. Йўқ. Ўзчивит билан ҳозирча умумий режалар йўқ», − дея актриса жавоб берган.

Бундан аввал Кадир Буракни ўзини яхши кўрадиган, деб атаган ва Twitter саҳифасида шундай пост қолдирган: «Ўзчивит ҳар қандай аёлнинг унга муҳаббат қўйишига ишонади. У хавфли инсон».

Шунга қарамай, Ўзчивит Неслихан ва унинг турмуш ўртоғи билан ёмон муносабатларини рад этиб, журналистларга Кадир ҳамон унинг дўсти эканлигини маълум қилган.

Маълумот учун, 2017 йилда «Севги изтироби» энг яхши хорижий теленовелла йўналиши бўйича Emmi мукофотига лойиқ деб топилган. «Севги изтироби» мазкур мукофот берилган илк турк сериали бўлган.

Шунингдек, сериал Zo‘r TV хусусий канали орқали илк марта 2017 йил сентябридан бошлаб намойиш этила бошланди. 2018 йил февраль ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Севги изтироби» сериалини танқид қилиши ортидан фильм намойиши тўхтатилган эди. Ўшанда сериалнинг эндигина иккинчи фасли намойиши бошланганди.

Zo‘r TV телеканали 2019 йил июль ойида «Севги изтироби» эфирга узатилишини маълум қилди. 30 июль куни соат 20:00 да сериал қолган жойидан эфирга узатилди. 31 июль куни эса сериал эфирга узатиладиган вақтда бошқа кўнгилочар кўрсатув намойиш этилди. Бу сафар сериалнинг нима сабабдан эфирдан олиб ташланганига изоҳ берилмади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 43
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 565
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 470
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар