«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:21
ЎЗO‘Z

Таниқли бастакор ва хонанда Рустам Маҳмудов ҳозир қаерда?

23 окт, 15:18 5 354 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Таниқли бастакор ва хонанда Рустам Маҳмудов ҳозир қаерда? Фото: Instagram / @rustamahmudov
1990 йилларда ўзбек поп мусиқасининг энг таниқли вакилларидан бири бўлган бастакор ва хонанда Рустам Маҳмудов бир неча йиллардан буён кўринмай қолди. Унинг «Бир қиз бор», «Ёлғизман» ва «Соғиниб» каби тароналари ўз вақтида анча оммалашган эди. Журналист Наргиза Муродова Рустам Маҳмудов билан боғланиб, унинг ҳозир қаерда ҳамда нима иш билан машғул эканлигига қизиқди.

Маълум бўлишича, Рустам Маҳмудов 13 йилдан буён Туркияда яшаб, ижод қилиб келмоқда.

— Нега Ўзбекистонда кетишга қарор қилдингиз?
— Ўзбекистондаги ижодимни тугатишимнинг ўз сабаблари бор. 2007 йилда ижодим аросатда қолганини тушундим. Санъатда профессионал ва ҳаваскор ижодкор ўртасида фарқ бўлишини ва хонанда тўйма-тўй юриш учун ижод қилмаслигини истардим. Бундан ташқари, муаллифлик ҳуқуқларига эътибор берилмаслиги ва бу масала ҳеч кимни қизиқтирмаслигига гувоҳ бўлдим. Бу ҳолатлар санъатнинг инқирози эди. Кўплаб саволларимга жавоб тополмагач, ижодимни Туркияда давом эттиришга қарор қилдим.

Фото: Instagram / @rustamahmudov
— Ўзбек санъатини кузатиб борасизми ва ёш ижрочилардан кимларни эътироф эта оласиз?
— Умуман кузатмайман. Тан олиш керак, профессионал санъат мутахассисларининг кўпчилиги хорижда ижод қилишяпти. Яхши ўзгаришлар ҳам кўп, аммо умумий ҳисобда билишимиз керак бўлган савиядан анча пастроқдамиз. Савия фақат хонандага боғлиқ эмас. Масалан, Ўзбекистонда битта қўшиқни 5-6 киши билан яратса бўлади. Туркияда эса битта қўшиқ устида камида 25 та мутахассис ишлайди. Шунга яраша ижодкорлар яхшигина ҳақ олишади, битта қўшиқ йиллар давомида уларни «боқади».

Рустам Маҳмудов таниқли туркиялик хонанда Сердар Ўртач билан
Фото: Instagram / @rustamahmudov

— Ўзбекистонга қайтасизми?
— Мен Ўзбекистонни бутунлай тарк этмаганман, бундай ниятим ҳам йўқ. Яқинларимни соғинганда у ерга бориб, хабар оламан. Туркия менга малака ошириш ва ўз устимда ишлаш учун қулай, бу ердалигимни ижодий сафар деб айтса ҳам бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 23
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 354
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 110
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 310
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 379
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар