«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:51
ЎЗO‘Z

Самарқандлик олимлар энергия олиш учун шамол йўналишлари харитасини ишлаб чиқди

22 окт, 18:39 2 122 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандлик олимлар энергия олиш учун шамол йўналишлари харитасини ишлаб чиқди Самарқанд давлат университети олимлари шамол энергия ресурслари харитасини ишлаб чиқди. Бу харита асосида шамол кучли ва кўп кузатиладиган ҳудудларда шамол парраклари билан чекка ҳудудлар аҳолисини электр энергия билан мунтазам таъминлаш, фермерлар учун ер ости сувларини тортиб чиқариш, иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш мумкин.

«Самарқанд вилоятидаги метеорологик станцияларнинг маълумотлари ва биз ўрнатган шамол ўлчагич асбоблар маълумотлари асосида Самарқанд вилоятининг шамол энергия ресурслари харитаси тузилган. Унда шамол кучли эсадиган ҳудудлар ажратилган ва уларнинг электр берадиган шамол энергия ресурслари кўрсатилган. Ҳозир ҳам иккита нуқтада, яъни Булунғур тумани Эшмонтўп қишлоғи ва СамДУ 9 қаватли биноси томида, 40 метр баландликда шамол тезлигини ўлчайдиган асбоблар ишлаб турибди», дейилади университет маълумотида.

Бу борадаги изланишлар 2015 йилда университет олими А. Раҳматуллаев раҳбарлигида, талабалар билан биргаликда бошланган. Бугунга қадар мунтазам ва кучли эсадиган шамол йўналишлари харитаси такомиллаштириб келинган. Натижаларга кўра, вилоят ҳудудидаги Қарнаб чўлининг деярли ҳамма қисмида йил давомида эсадиган шамол ресурслари бор.

Шунингдек, ўша йили Самарқанддаги Чўпонота ҳудудида доимий шамол йўналишлари аниқланган. Бундан ташқари, Каттақўрғон сув омбори, Булунғур, Қўшработ ва Пайариқ туманларида ҳам катта салоҳиятга эга шамол йўллари аниқланган. Мазкур ҳудудларнинг аксарият қисмида шамол 3,5-4 метр секунддан юқори тезликда эсади.

Олимлар одатдаги шамол генераторлари шамол кучи 3 метр секунд тезликка етганда самарали электр энергия ишлаб чиқаришини маълум қилган. 3,5-4 метр секунд шамол йўлларида эса шамол генераторлари билан бирга шамол электр станциялари ҳам қуриш мумкин. Бу энергия олишнинг арзон ва экологик тоза усули ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар