«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 05:42
ЎЗO‘Z

ДХХ Марказий девонида «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди

22 окт, 13:40 1 779 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ Марказий девонида «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди Тил – миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси, улкан бойлиги сифатида ижтимоий ҳаётда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис мамлакатимизда она тилимиз, айниқса, сўнгги уч йилда мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

Ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида - давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда, халқаро минбарлардан баралла янграмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Марказий девонида ташкил этилган «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остидаги маънавий-маданий тадбирда айни жиҳатларга урғу берилди.

Унда таниқли шоир, ёзувчи, актёрлар ҳамда ДХХ Чегара қўшинларининг «Сарҳад» гуруҳи қатнашди. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан тил – миллатнинг руҳи эканлигига эътибор қаратилиб, она тили ҳар бир давлатнинг мадҳияси, байроғи ва герби каби мамлакат мустақиллигини белгиловчи мезонлардан бири экани қайд этилди. Иштирокчилар томонидан она тилимизни улуғловчи шеърлар ва ғазаллар ўқилди.

Байрам давомида ДХХ ансамбли хонандалари томонидан куйланган ўзбек тилини улуғловчи тароналар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 82
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 276
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 139
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 107
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 87
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 83
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 52
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 17
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 23
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 152
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 106
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 109
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 37
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 191
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 248
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 69
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 162
  • Бўлимлар