«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:31
ЎЗO‘Z

“Давлат тилини ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

08 окт, 23:42 2 076 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Давлат тилини ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир.

Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам эди. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2020 йил 16 сентябрда тасдиқланган Адлия органлари ва муассасаларида «Ўзбек тили ойлиги»ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан 2020 йил 7 октябрь куни “Давлат тилини ривожлантиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Адлия вазирлиги, Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази вакиллари маъруза қилдилар.

Давра суҳбати доирасида ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада ошириш, унинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланиши масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда «Давлат тили ҳақида»ги қонунни бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан такомиллаштириш зарурати, қонун ҳужжатларидаги давлат тили билан боғлиқ муаммолар, давлат тили масалаларини такомиллаштиришда ҳуқуқ ва тилнинг интеграциясини таъминлашдаги долзарб вазифалар, реклама фаолиятида мазкур қонун талабларига риоя этилиши ва давлат тилини ривожлантиришнинг ҳуқуқий масалалари муҳокама этилади.

Тадбир иштирокчилари томонидан бир нечта мавзуга доир фикр-мулоҳаза ва муаммолар кўтарилди. Жумладан, лотин ёзувига асосланган ўзбек тилига ўтиш тўғрисидаги қонунга йигирма етти йил тўлган бўлса-да, ҳамон давлат идоралари икки хил иш услуби, лотин ва кирилл ёзувига асосланган ўзбек тилидан фойдаланаётгани, бир тўхтамга келиб, барча идораларда лотин ёзувига асосланган ўзбек тили жорий қилиниши ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, ўзбек тилини хорижликларга замонавий услубда мутахассисларни жалб қилган ҳолда тренинглар ташкил этиш масалалари ҳам кўтарилди.

Тадбир якунида мавзу юзасидан қатор таклифлар ишлаб чиқилиб, бу борадаги ишларни келгусида ҳамкорликда давом эттиришга келишиб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар