«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2021, 16:33
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини гриппга қарши эмлаш учун Россиядан 1 млн доза вакцина сотиб олинади

07 окт, 13:00 1 455 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини гриппга қарши эмлаш учун Россиядан 1 млн доза вакцина сотиб олинади Ўзбекистондаги ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини гриппга қарши эмлаш учун Россия компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган гриппга қарши вакцинадан бир миллион доза харид қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Вазирлик томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 26 августдаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида мамлакатдаги барча мактабгача таълим, бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган. Уларни эмлаш бўйича ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда ишлар давом этмоқда.

Хабар берилишича, «Дори-дармон» акциядорлик жамияти Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан бир миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани харид қилиш бўйича шартнома тузган. Ҳозирда «Совигрипп» вакцинасининг 250 минг дозаси Ўзбекистон ҳудудларига етказиб берилган.

Бундан ташқари, 15 октябрга қадар 40 минг доза, 30 октябрга қадар 250 минг доза, ноябрь ойида эса 500 минг доза «Флю-М» вакцинасини етказиб бериш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 26 августдаги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида мамлакатдаги умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари 1 октябрга қадар гриппга қарши эмланиши бегилаб қўйилганди.

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази иммунопрофилактика бўлими мудири Вазира Муталова сентябрь ойининг бошида юқоридаги қарор асосида 2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб аҳоли билан бевосита мулоқотда ишлайдиган, умумий ҳисобда бир миллиондан ортиқ тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимларини гриппга қарши бепул эмлаш ишларини олиб бориш белгиланганини маълум қилганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Гриппга қарши вакцинани қаерда олиш мумкинлиги бўйича маълумот берилди 22 сен, 16:16
  • Гриппга қарши вакцина пневмониядан ҳимоялайдими? 19 сен, 16:00
  • Гриппга қарши эмлаш коронавирусдан ҳимоя қиладими? 04 сен, 21:01
  • 1 миллиондан ортиқ контингентни гриппга қарши эмлаш режалаштириляпти – СЭОМ мутасаддиси 02 сен, 13:49
  • Барча мактаб ўқитувчилари гриппга қарши эмланади 27 авг, 19:06
  • Ўзбекистонда кимлар текинга грипп ва пневмонияга қарши эмланиши маълум қилинди 21 авг, 08:17
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ёш 40 дан ошганидан кейин амал қилиш керак бўлган одатлар 23 апр, 15:39 13
  • «UzAuto Motors» халқаро молия бозорига илк қимматли қоғозларини чиқармоқда 23 апр, 15:11 114
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит «Нексия»да юк автомобилига урилди 23 апр, 14:44 163
  • «Қопламанинг хизмат қилиш муддати белгиланмаган» — Сенат автойўллар борасидаги камчиликлар ҳақида 23 апр, 14:12 271
  • ДСҚ ҳисобварақ-фактуралар тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди 23 апр, 13:43 339
  • 24 апрел куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 23 апр, 13:13 428
  • Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 23 апр, 12:40 1 096
  • 1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин 23 апр, 12:12 510
  • Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди 23 апр, 11:30 527
  • Дунёнинг энг қиммат шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди 23 апр, 10:46 1 070
  • "Пахтакор"га қарши баҳс ҳақида Шукуровнинг устози нималар деди? 23 апр, 10:23 664
  • Русланбек Давлетов: “Амалдорларнинг харажатлари очиқланиши керак” 23 апр, 09:50 588
  • Бўлимлар