«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2021, 17:23
ЎЗO‘Z

Юрак бақувват бўлиши учун нима қилиш керак? Немис кардиологи шахсий сирларини очди

06 окт, 16:22 5 161 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юрак бақувват бўлиши учун нима қилиш керак? Немис кардиологи шахсий сирларини очди Фото: «Газета.Ру»
Германиядаги Sana Hospital Düsseldorf-Benrath бош шифокори, кардиолог Торстен Диллнинг айтишича, юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ аксарият хунук оқибатларнинг олдини олиш мумкин. Қандай қилиб? Бунга мутахассисдан интервью олган «Focus.de» аниқлик киритди.

Кардиологнинг айтишича, юракнинг ишемик касалланиши, юрак етишмовчилиги ва аритмия (юрак уришининг бузилиши) — ўзаро чамбарчас боғлиқ, шунинг учун ҳам уларга қарши деярли бир хил тавсиялар берилади.

«Соғлом овқатланиб, жисмоний фаолликни тўхтатмаслик керак. Жисмоний машқларга ҳафтасига 150-180 дақиқа ажратсангиз кифоя. Кўпроқ пиёда юриш, лифтдан эмас, зиналардан фойдаланган маъқул — оддий, аммо самараси жуда зўр. Юрак ҳамда қон томирларини муҳофазалашда холестерин миқдори ва қон босимини доимо назорат қилиб туриш ҳам жуда муҳим. Тамаки чекишни эса бутунлай унутинг», — деди кардиолог.

Торстен Диллнинг ўзи, об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, ҳафтасига мунтазам уч марта югуришга чиқади ва камида 1 соат тинмай чопади.

«Бошқа ҳеч қандай машқлар керакмас, югуришнинг ўзи менга етади. Албатта, кунлик овқатланиш тартибини сақлаш: иложи борича гўштни камайтириб, балиқ ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш пайида бўламан», — деди доктор.

Немис кардиологининг фикрича, юрак касалликларининг бош сабаби — сиқилиш. Стрессга олиб келувчи сабаблар эса кам ухлаш ёки яхши ухламаслик, чекиш, кўп миқдорда ширинликлар ёки алкоголь истеъмол қилишдир, дейди Торстен Дилл.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Юракка нима фойда, нима зарар? 24 мар, 14:23
  • Товуқ тухумини қанчагача истеъмол қилиш юрак ва томирларга зарар етказмайди? 12 мар, 14:50
  • Қон босимини 15 дақиқада қандай тушириш мумкинлиги маълум қилинди 15 фев, 12:02
  • Кардиолог ўз юрагини соғлом ҳолда сақлаш учун нималар қилиши ҳақида сўзлаб берди 16 дек, 08:00
  • Қишда юрак-томир касалликлари хавфини камайтиришнинг оддий қоидалари 10 дек, 10:30
  • Кардиолог врачга мурожаат қилиш учун 10 та сабаб... 21 янв, 13:11
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Женоа” мағлубиятида энг паст баҳо олган Шомуродов айбдорми? 01 мар, 17:00 0
  • «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди 01 мар, 16:30 1
  • ОФК Кубоги «F» гуруҳи: ОКМК ёки «Насаф» гуруҳ ўйинларини Душанбеда ўтказади 01 мар, 15:56 23
  • Россияга киришга тақиқ нима учун қўйилади? 01 мар, 15:30 143
  • 1 мартдан тадбиркорлар йўлларга камера ва радарлар ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлади 01 мар, 14:50 134
  • Ироқда ақл бовар қилмас мудҳиш жиноят авж олмоқда. Асосий сабаблар маълум... 01 мар, 14:14 757
  • «Заковат» клубининг илк кастинги: «Бай, бай, бай! Қани эди бу ўзбек ўғлонлари... » 01 мар, 13:40 291
  • Олимлар ўлим хавфи эҳтимоллигини 25 фоизга қисқартиришга қодир маҳсулот номини маълум қилди 01 мар, 13:00 421
  • 1 мартдан нималар ўзгарди? 01 мар, 12:30 570
  • Суперлига. 2021 йилги мавсум дастлабки тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум бўлди 01 мар, 12:04 194
  • 2 март куни юртимизда ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади 01 мар, 11:36 304
  • «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 15 минг доллар сўраган шахс ушланди 01 мар, 11:11 254
  • Бўлимлар