«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 06:02
ЎЗO‘Z

Гитлер ёнидаги 15 та қиз. Нега улар ҳар куни йиғлашган?

04 окт, 13:50 9 177 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гитлер ёнидаги 15 та қиз. Нега улар ҳар куни йиғлашган? Фото: «depositphotos.com»
Дастурхонингиздаги таом заҳарланган бўлиши мумкинлигидан қўрқиб яшашни тасаввур қилиш қийин. Гитлер ана шундай қўрқув ичида яшаган. Айнан шунинг учун ҳам у 15 нафар қиздан иборат «заҳарли жамоани» тузган. «Рамблер» ушбу воқеа ҳақида қизарли маълумотларни тўплади.

Маълум бўлишича, икки ярим йил давомида Учинчи рейхдаги қизлар Фюрерга олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини тотиб кўриб юришган. Бу уларнинг ҳар кунги иши эди. Қизиғи, уларнинг ҳаммаси асл немис аёллари бўлишган — бу Гитлернинг қатъий талаби эди. У ташқи ғанимлар ёки ички душманлари таомга оғу қўшиб қўйишидан жуда хавотирланарди. Қизлар учун бошлиққа хизмат қилиш — шарафли вазифа ҳисобланган.

Қизларнинг ғалати ҳикоялари ҳақида бутун олам 2013 йилга келибгина хабар топди: улар орасида ягона омон қолган аёл — 95 ёшли Марго Вельк бу ҳақда «Шпигель» журналига сўзлаб берди.

Велькнинг айтишича, қизлар ҳар куни сабзавот, гуруч, паста ва ўша вақтларда кам учрайдиган экзотик меваларни тотиб кўришган. Гитлер вегетариан бўлгани учун гўшт емаганини ҳисобга олмаганда, «дегустаторлар»нинг ҳаёти эртакдек туюлиши мумкин — ахир уруш даврида кўпчиликнинг егани бир бурда қотган нони ҳам бўлмаган пайтларда қизлар ҳар куни тўйгунча овқатланишарди. Фақат улар бу мўл-кўлликдан хурсанд бўлишмаган.

«Баъзилари шу даражада қўрқишардики, овқатлана бошлагач йиғлашга тушарди. Биз ҳаммасини еб тугатишимиз шарт эди. Сўнгра бир соат кутишга тўғри келарди. Ҳар сафар аҳволимиз ёмонлашиб қолишидан жуда қўрқардик. Ҳар сафар ҳеч нима бўлмагач эса яна ҳўнграб йиғлардик — фақат буниси омон қолганимиз учун хурсандчилик кўз ёшлари эди», — дея хотирлайди Вельк.

Қизларга таомни эсэсчилар келтиришарди. Овқатланиб бўлгач дегустаторларга ҳеч нима қилмаганига ишонч ҳосил қилиш учун бир соат кутиларди. Фақат шундан кейингина таомни Гитлерга олиб киришарди.

Маълумотларга кўра, шу вақт давомида қизлардан бирортаси ҳам заҳарланиб қолмаган.

Шоҳида Исроилова тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 78
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 178
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 165
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 315
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 27
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 233
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 299
  • Бўлимлар