«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:47
ЎЗO‘Z

Янги маълумот. Шомуродов Италия клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолайди

01 окт, 11:33 2 706 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги маълумот. Шомуродов Италия клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолайди Бир кун ичида “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг бозори том маънода қайнаб кетди. Россия премьер-лигасида гол урмай қўйган ҳужумчига гўёки харидорлар талаби йўқдай эди. Ёзда Бельгиянинг “Генти”дан тушган беш миллион евролик таклиф рад этилгач, трансфер янгиликларида ўзбек ҳужумчисининг номи чиқмай қўйди.

Элдор Шомуродовнинг Европа Лигасида “Маккаби Хайфа” дарвозасини ишғол қилиб, 15 та учрашувдан иборат ва 208 кун давом этган голсиз сериясига барҳам бергани уни унитиб қўйган “кўҳна қитъа” жамоалари учун огоҳлик қўнғироғи бўлганга ўхшайди.

Чунки ўтган йилнинг охирларида ҳам Шомуродов Бундеслигадан чорловлар олгани, “Шальке” ва “Штутгарт” бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 10-15 миллион евро ваъда қилгани ҳақида хабарлар бор. Бироқ, коронавирус пандемияси қисқа фурсатда жамоалар молиявий қудратини емириб ташлагани ва футбол бозорига катта зарба бергани кўплаб трансферлар қаторида Элдорнинг бозорини ҳам “ўлдирди”.

Ниҳоят, куни кеча кутилмаганда Италиянинг энг ёши улуғ жамоаларидан бири “Женоа” вакиллари Шомуродовни сўраб, “Ростов” “эшиклари”ни тақиллатди. “Ростов” ўз одатига кўра, 8 миллион евролик биринчи таклифни қабул қилмади. Генуяликлар музокаралар давомида яна бир миллион евро қўшишга кўнди.

Шу паллада савдога “Фиорентина” ва “Верона” аралашиб, “Женоа”га халақит қилишга киришди. “Верона” нархни 10 миллион, “Фиорентина” эса, 12 миллион еврогача кўтаргани ҳақида маълумотлар бор. Бироқ, бу таклифлар расмий кўриниш мақомигача етиб бормагани айтилмоқда.

Шунинг учун “Ростов” аниқ харидор – “Женоа” билан музокараларга жиддий эътибор қаратди. Россиянинг энг машҳур нашрларидан бири “Спорт Экспресс” аниқлаган сўнгги маълумотларга кўра, томонлар Элдорнинг трансферини 9 миллион еврога келишиб бўлган. “Ростов” Элдорнинг кейинги трансферидан яна 15 фоиз улушга эга чиқишини инобатга олсак, ростовликлар учун бу трансфер анча манфаатли бўлгани кўриниб турибди. Чунки “Ростов” бундан уч йил муқаддам ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олиш учун атиги 300 минг евро сарфлаган холос.

Элдор Шомуродов бугун Генуяга бориши кетилмоқда. Ўзбекистонлик легионер жума куни “Женоа”да тиббий кўрикдан ўтиши ва шундан сўнг жамоа билан тўрт йиллик шартномага имзо чекиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳамюртимизнинг Италиядаги йиллик маоши 600 минг евродан бошланади. Шу ўринда, “Уфа”дан “Спартак” жамоасига кўчиб ўтган Остон Ўрунов ҳам йилига 600 минг евро атрофида маош олиши ҳақида хабарлар тарқатилганини эслатиб ўтишга қарор қилдик.

Қизиқ бир тасодиф. Шомуродов “Бунёдкор” таркибида ўйнаган пайтларида унинг голлари сони 18 тага етганида Россия премьер-лигасига йўл олган эди. Энди “Маккаби Хайфа” дарвозасидан жой олган аниқ зарба билан Элдорнинг “Ростов”даги жами голлари сони 18 тага етди ва у Италияга кўчиб ўтиш арафасида турибди.

Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 43 та учрашувда 20 та гол урган бўлса ҳам, халқаро майдонда фақат ўз ватани шарафини муносиб ҳимоя қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 96
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 146
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 235
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 480
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар