«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 19:27
ЎЗO‘Z

Тоғли Қорабоғда нима бўляпти? Озарбайжон президенти ва Арманистон бош вазири Россия телеканали эфирида шу ҳақда сиртдан баҳслашди

30 сен, 17:23 1 562 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тоғли Қорабоғда нима бўляпти? Озарбайжон президенти ва Арманистон бош вазири Россия телеканали эфирида шу ҳақда сиртдан баҳслашди Тоғли Қорабоғ муаммоси сабаб 27 сентябрдан бери Озарбайжон ва Арманистон ўртасида қуролли тўқнашув давом этмоқда. 29 сентябрь куни ҳар иккала мамлакат етакчилари юзага келган вазият ҳақида «Россия 24» телеканалининг «60 минут» («60 дақиқа») дастурига жонли эфирда интервью берди. Meduza нашри Илҳом Алиев ва Никол Пашинян чиқишларидаги асосий нуқталарни териб чиқиб, қисқача баён қилди.

Илҳом Алиев.
Кадр: YouTube / «Россия 24»

Илҳом Алиев, Озарбайжон президенти: Арманистон 27 сентябрь куни бизнинг аҳоли пунктларимиз ва жанговар марраларимизни артиллериядан ўққа тутди. Биргина тинч аҳоли вакиллари орасида 11 киши, хусусан, икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу олдиндан режалаштирилган ҳарбий провокация эди: (Сорос томонидан қўйилган) Арманистон бош вазири Никол Пашинян халқ эътиборини ички муаммолардан чалғитмоқчи. Биз жавоб беришга мажбур бўлдик. Учинчи кундирки жанглар давом этмоқда. Туркия бизга фақат руҳий-маънавий кўмак кўрсатмоқда. Суриядан чиққан жангарилар низода қатнашмаяпти, бу арман тарғиботининг ёлғони (фейк). Агар Пашинян очиқчасига: «Қорабоғ — бу Арманистон, вассалом», деб турган бўлса, қандай музокаралар ҳақида сўз бориши мумкин? Арманистон Қорабоғдаги статус-квони сақлаб қолиш учун музокара жараёнини йўққа чиқаришга интилмоқда. Бу бизга маъқул эмас.

Никол Пашинян.
Кадр: YouTube / «Россия 24»

Никол Пашинян, Арманистон бош вазири: Озарбайжон 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғга нисбатан ҳарбий босқин бошлади, орадан уч кун ўтиб эса Арманистон ҳудудидаги қишлоқларни бомбардимон қилишга киришди. Ҳарбийлар орасида ҳам, тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор. Бу операция Озарбайжон ва Туркиянинг ҳарбий машғулотлари вақтида режалаштирилган. Жанговар ҳаракатларга юқори мартабали турк ҳарбийлари бошчилик қилмоқда. Туркия Суриядаги ёлланма жангариларни оғдириб, Озарбайжонга ташламоқда. Биз буни арман халқига қарши эълон қилинган уруш сифатида қабул қиляпмиз. Халқаро ҳамжамият Озарбайжон ва Туркия агрессиясини қоралаши лозим. Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган вақтда музокаралар ҳақида гапириш қийин. Даставвал куч ишлатишни тўхтатиш лозим.

Ҳар иккала мамлакат етакчиларидан олинган интервьюнинг тўлиқ шаклини бу ерда (рус тилида) томоша қилиш мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Озарбайжон президенти қисман сафарбарлик эълон қилди 28 сен, 22:10
  • Тоғли Қорабоғда яна қуролли тўқнашув юз берди. Тан олинмаган республикада ҳарбий ҳолат эълон қилинди 27 сен, 22:07
  • Пашинян арманистонликларга мурожаат қилди: «Озарбойжон уруш эълон қилди» 27 сен, 20:20
  • Кавказнинг «тиш оғриғи»: Арманистон ва Озарбайжон чегарасида нималар содир бўлмоқда? 15 июл, 14:05
  • Арманистон бош вазири ҳам Москвадаги Ғалаба парадига бормасликка қарор қилди 20 июн, 10:16
  • Арманистон Озарбайжон ҳудудларини қайтариб берадими? 20 сен, 21:41
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Браҳма узуги» Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди 27 окт, 18:52 1
  • Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди 27 окт, 18:18 3
  • Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилиши зарурияти нимада эди? 27 окт, 17:43 43
  • Амир Темур ва бошқа темурийларнинг қабрлари очилиши (фото) 27 окт, 17:00 59
  • Савол ҳамон муаллақ: пандемия — кимга аза, кимга маз-за?! 27 окт, 16:16 102
  • Жалақудуқда ота алимент пуллари ўрнига уй совға қилди 27 окт, 15:30 57
  • Коронавирусга чалинган беморлар бизга айтишни истайдиган 8 тавсия 27 окт, 14:30 61
  • Иммунитетни кўтариш қобилиятига эга бўлган 5 та маҳсулот 27 окт, 13:30 74
  • Facebook сайловлар туфайли АҚШда содир бўлиши мумкин бўлган тўқнашувларга тайёрланмоқда 27 окт, 12:43 222
  • Коронавирус туфайли одамлар кўпинча ҳид сезмай қолади. Бу узоқ давом этадими? 27 окт, 12:06 427
  • Словения ва Чехияда коронавирус сабабли комендантлик соати киритилди 27 окт, 11:30 211
  • Ойнинг кўринадиган томонида сув излари аниқланди 27 окт, 10:55 343
  • Бўлимлар