«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 20:04
ЎЗO‘Z

Хуш омадед. Фарғоналикларнинг Тожикистондаги юз йиллик тақдири

30 сен, 18:00 1 109 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хуш омадед. Фарғоналикларнинг Тожикистондаги юз йиллик тақдириФарғонаданмисиз? — қўққисдан сўраб қолди журналистларнинг ўртасида туриб интервью бераётган Неъматхожи бобо. — Гапингиздан фарғоналик эканингиз кўриниб турибди. Қаеридан? Олтиариқ эмасми? Ота-боболаримиз ўша жойлардан келишган.

Биз — бир гуруҳ журналистлар Тожикистоннинг Турсунзода ноҳиясидамиз. Қаршимизда турган ва бизга интервью бераётган Неъматхожи Усмонов эса шу ерларда юзлаб гектар ерга ток эккан, атроф музофотдаги барча боғбонларнинг устози ҳисобланади. У етиштирган узум навлари жуда машҳур, донғи Қозоғистону Россияга қадар борган. Ўзи эса асли Фарғонадан, боғбонлик ота касб. Аждодлари юз йил олдин шу ерларга келиб қолган эди. Шу боис ҳам фарғонача шевада гапирган ҳамкасбимизни кўриб бошқача ҳаяжонланди. Қон тортади-да.

Яна юз йилдан кейин ҳам шу бобонинг авлодларидан бўлган кимдир Фарғонадан келган меҳмонни кўриб қолса, худди шунақа ҳаяжонланса керак. Ота юрт, ахир...

Xabar.uz'да Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшаб келаётган «фарғоначилар» ҳақида маълумот берилган эди. Хожи бобо ҳам ўшалардан. Фақат битта фарқ — юз йил олдин Фарғонадан кўчган катта бир халқнинг ярми Узунда қолган бўлса, қолгани Турсунзодага ўтиб кетган. Орадаги масофа эса 15-20 километр холос.

Тожикистонга сафар ҳақида аввал ёзганларимда «худди Ўзбекистондан кетмагандекмиз», деган эдим. Турсунзода туманига келгач эса Фарғонада юргандек бўлдик. Ишонаверинг. Довон ошиб водийга борсангиз ҳам худди шунақа ток ишкомларини ва худди шундай одамларни кўрасиз. Хушфеъл, сертавозе ва самимий.

Боболаримиз ҳам боғбонлик билан шуғулланган, Фарғонанинг Олтиариғида, Бозорбоши маҳалласида шунақа ишкомлари бўлган. Меҳнат қилган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. Улар ҳам ўзига тўқ эди, уй-жойлари яхши бўлган, — Хожи бобога бу гапларни отаси айтганди. Унинг ўзи эса шу ерда, Турсунзодада, 1946 йилда туғилди. Бутун умри Тожикистонда ўтди, аммо кўнгилнинг бир четида барибир Фарғона яшайверади.

Отамнинг айтишларича, бобомиз бой бўлгани билан, бир умр меҳнатда ўтган экан. Очарчилик йилларида халққа ёрдам берган, одамларга нон тарқатган, ош берган. Аммо тақдир экан, замон ўзгариб, ҳокимиятга шўролар келгандан кейин ўзига тўқ одамларга ҳужум бошланди. Коллективизация дейишади. Ўшанда биринчилардан бўлиб катта бобомиз — Холмат бобо кетиб қолган экан.

Холмат бобони шўролар қамоққа олади. У Бухоронинг Ғиждувонида, қамоқда вафот этган. Мол-мулки тортиб олинган, болалари эса қулоқ қилинган. Бу ёғига энди қамоққа олиш навбати фарзандларга келаётган эди. Шу боис ҳам юртдан бош олиб кетишга қарор қилинади. Холмат бобонинг ўғли Зайноб хожи бошчилигидаги оилалар шу тариқа Турсунзодага келиб қолади.

Бир кечада ҳамма нарсани ташлаб, қуруқ қўл билан йўлга чиқишган. Тақдир шу ерларга, Турсунзодага бошлаган. У вақтларда бу жойлар қуп-қуруқ ер бўлган экан. Оталаримиз капа тикиб, ер кавлаб, деҳқончиликни бошлаган. Турсунзодага боғдорчиликни фарғоналиклар олиб келган. Шундан буён касбимиз отадан болага ўтиб келяпти, — дейди Хожи бобо.

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари Тожикистон учун оғир келди. Қардош ўлкада фуқаролар уруши бошланди. Бу ерда уни «жанги шаҳрванди», дейдилар. Ўша вақтларда Хожи бобонинг боғи ҳам вайрон бўлди. Ота-боболари Шўродан азият чеккан бўлса, уни ва фарзандларини бошқача синов кутиб турган экан.

Бу авлоднинг ҳеч бир вакили уруш кўрмай қолмади.

Уруш вақтида боғларимиз вайрон бўлди, деярли ҳеч нарса қолмади. Кейинчалик Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатни тиклаш бошланганда биз ҳам қараб турмадик. Узум навлари йўқолиб кетганди, кўчат етиштириш барбод бўлганди. Мен ишни кўчатдан бошладим. Юз гектар ер олиб, ўша ерда кўчат етиштириб, атроф музофотга етказиб бердик. Ҳозир бу иш шунчалик ривожланганки, узум ўзимиздан ортиб, четга сотиляпти. Мана шу кўриб турганингиз ишкомлардан олинган ҳосил Қозоғистонга кетади, — дейди Хожи бобо.

Неъматхожи Усмонов ва унинг фарзандларида ҳозир ҳамма нарса бор. Бари тинчлик туфайли. Бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака қочади, дейдилар. Бу ерларга ўша барака қирқ йилга қолмай қайтди. Буни одамларнинг уй-жойи, боғ-роғи ва миниб юрган машинасидан ҳам билса бўлади.

Хожи бобонинг яна қандай орзуси бор?

Менинг ҳамма орзуларим рўёбга чиқиб бўлган. Боболарим шўро таъқибига учраганда «шу ерлар ҳам мустақил бўлармикан», деб орзу қилган. Биз мактабда Тургеневу Лермонтовни ўқидик, аммо Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийни ҳеч ким ўргатмади. Бахтимизга мустақиллик келди. Бизни Аллоҳ асради, шу кетишда тилимизни йўқотишимиз ҳам ҳеч гап эмас эди. Бу кунлар учун ҳар қанча шукр айтсак ҳам кам.

Манба: Xabar.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Россияга кетишдан олдин касб ва тил ўргатилади» - Ўзбекистонда янги миграция тизими йўлга қўйилмоқда 08 сен, 23:30
  • Самарқандда болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс қўлга олинди 23 июл, 10:37
  • Олимлар коронавирус ҳомиладорлик вақтида онадан болага ўтишини исботлади 16 июл, 13:42
  • Хонанда Нилуфар Усмонова ўз исмини нима учун ўзгартирди? 23 апр, 11:08
  • Тарихнинг зарҳал саҳифаси: Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўз устози билан 27 сен, 17:34
  • Тошкентда “барча муаммоларни ҳал қилувчи эркак” пайдо бўлди 08 июн, 12:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Навбаҳор" 11 ўйинлик ғалабасиз серияга "Бунёдкор" билан ўйинда барҳам берди 27 окт, 19:53 24
  • Hyundai ўзининг энг кичкина электрокарини намойиш этди 27 окт, 19:23 98
  • «Браҳма узуги» Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди 27 окт, 18:52 204
  • Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди 27 окт, 18:18 108
  • Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилиши зарурияти нимада эди? 27 окт, 17:43 140
  • Амир Темур ва бошқа темурийларнинг қабрлари очилиши (фото) 27 окт, 17:00 320
  • Савол ҳамон муаллақ: пандемия — кимга аза, кимга маз-за?! 27 окт, 16:16 358
  • Жалақудуқда ота алимент пуллари ўрнига уй совға қилди 27 окт, 15:30 197
  • Коронавирусга чалинган беморлар бизга айтишни истайдиган 8 тавсия 27 окт, 14:30 351
  • Иммунитетни кўтариш қобилиятига эга бўлган 5 та маҳсулот 27 окт, 13:30 507
  • Facebook сайловлар туфайли АҚШда содир бўлиши мумкин бўлган тўқнашувларга тайёрланмоқда 27 окт, 12:43 264
  • Коронавирус туфайли одамлар кўпинча ҳид сезмай қолади. Бу узоқ давом этадими? 27 окт, 12:06 498
  • Бўлимлар