«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:20
ЎЗO‘Z

«Севимли» телеканали турк сериалидаги қизларнинг оёқлари хиралаштирилаётганига изоҳ берди

29 сен, 10:00 3 056 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Севимли» телеканали турк сериалидаги қизларнинг оёқлари хиралаштирилаётганига изоҳ берди Фото: «Севимли» телеканали
Ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Гунеш қизлари» турк сериалидаги калта шорти кийган қизнинг оёқлари хиралаштирилгани акс этган суратлар тарқалди. Қизларнинг оёқлари хиралаштирилиши ҳолатларини сериалнинг бошқа саҳналарида ҳам кўриш мумкин.

Айрим кадрларда қизлар танасининг очиқ қисмлари муҳаррирлар эътиборидан четда қолган. Бироқ айнан ушбу саҳна бошқа ракурсдан кўрсатилганида қизнинг оёқлари хиралаштирилган.

Фото: «Севимли» телеканали

Фото: «Севимли» телеканали
«Gazeta.uz» ушбу ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида телеканал бош муҳаррири ўринбосари Қаҳрамон Саидалиев билан боғланди.

Фото: «Севимли» телеканали
Қаҳрамон Саидалиев очиқ кийинган сериал қаҳрамонларининг тана қисмлари муҳаррирлар томонидан хиралаштирилишини тан олган.
«‘Гунеш қизлари’ сериали ёз фаслида суратга олингани учун актриса у ерда калта шортида кўринади. Биз буни максимал даражада хиралаштиришга ҳаракат қиламиз. Муҳаррирларимиз шу мақсадда бироз хиралаштирибди», — дейди у.

Бош муҳаррир ўринбосари кадрларни хиралаштириш бўйича давлат томонидан ҳеч қандай талаб йўқлигини айтиб ўтган.
«Биз буни амалдаги қонунчиликдан, умумий ўзбек менталитети, одамларнинг дунёқарашидан келиб чиқиб қиламиз. Кимдир бу ҳақда салбий фикр билдиради, кимдир тўғри қарайди. Шунга қарамай, масалан, бизнинг шаҳарларимизда ҳам қизлар шундай кийинади. Жамиятда аҳолининг маълум қатлами бунга диний нуқтаи назардан қарайди. Масалан, уларга бу ёқмайди», — дейди у.

Қаҳрамон Саидалиевнинг қайд этишича, Ўзбекистон қонунчилигида «Ёшларнинг маданий ва маънавий ривожланишига таъсир кўрсатувчи ахборотни тарқатиш» га оид мезонлар мавжуд.
«Алоҳида қонун ҳужжатида бу қайд этилмаган, бироқ умумий қонунчиликда бор», — дейди Севимли телеканали вакили.

«Агар ўзбек телеканалларини 26 миллион киши томоша қилса, биз уларнинг фикрини, ижтимоий тармоқлардаги изоҳларини ўрганамиз. Шундан ҳамда умуммиллий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда биз аҳоли учун тоза, яхши сериал, одамларга ёқадиган кино тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Агар очиқ кийимлар туфайли эътирозлар бўлса, бундай ҳолларда бироз кийимларни ёпишга ҳаракат қиламиз. Айрим ҳолларда кино ёки сериалнинг мазмунига таъсир кўрсатмаса, бундай кадрларни тўлиқ олиб ҳам ташлашимиз мумкин», — дея қўшимча қилади у.

Бош муҳаррир ўринбосари бу томошабинлар фикрини инобатга оладиган телеканал сиёсати эканлигини алоҳида қайд этган.
«Ўзбек телевидениесининг ривожланиши билан марказий каналлар сони 18-19 тага яқинлашди. Одамларда танлаш ҳуқуқи бор. Агар бу сизнинг оилангизга ёқмаётган бўлса, бошқа канални кўришингиз мумкин. Бироқ биз одамлар фикрини тинглашга ҳамда сериалларга ўзгартириш киритишга ҳаракат қиламиз», — дейди Қаҳрамон Саидалиев.

Севимли нодавлат телеканали ўзини оила қадриятлари ва одамларнинг бирлиги, ҳар бир уйда меҳр ва нур, бахт ва қувонч ҳисобланувчи оилавий телеканал сифатида тавсифлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 537
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 441
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар