«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 00:54
ЎЗO‘Z

Тоғли Қорабоғда яна қуролли тўқнашув юз берди. Тан олинмаган республикада ҳарбий ҳолат эълон қилинди

27 сен, 22:07 2 460 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тоғли Қорабоғда яна қуролли тўқнашув юз берди. Тан олинмаган республикада ҳарбий ҳолат эълон қилинди Фото: Спутник
27 сентябрь куни эрталаб Степанакерт шаҳри ва Тоғли Қорабоғнинг бошқа аҳоли пунктлари «Град» русумли ялпи ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутилди. Meduza’нинг ёзишича, бу ҳақда тан олинмаган республика президентининг матбуот котиби Ваҳрам Погосян «Интерфакс»га маълум қилган.

Тоғли Қорабоғдаги можаро томонлари — Арманистон ва Озарбайжон минтақада навбатдаги зўравонлик авж олганлигида бир-бирини айблаган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, соат тахминан 6:00 да Арманистон қуролли кучлари «кенг кўламли провокациялар амалга оширган» ва фронт яқинидаги ҳудудларда Озарбайжон армияси ва қишлоқларни шиддат билан ўққа тутган. Вазирлик ҳалок бўлганлар ва ярадорлар орасида тинч аҳоли вакиллари борлигини маълум қилган. Уларнинг сони аниқлаштирилмоқда.

Шу муносабат билан Озарбайжон қўшинлари бутун фронт бўйлаб қарши ҳужум операциясини бошлаб, Арманистон ҳарбий мудофаа бўлинмаларининг 12 та «Оsа» зенит-ракета тизимларини турли йўналишларда йўқ қилган.

Ўз навбатида Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғга ҳужумни озарбайжонлик ҳарбийлар бошлаганини маълум қилган.
Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян маълумотларига кўра, ҳарбийлар Озарбайжонга тегишли икки вертолёт ва учта дронни уриб туширган, шунингдек, учта танкни йўқ қилган. Баку битта вертолёт уриб туширилганини тасдиқлаган. Унинг экипажи тирик.

Хабарда айтилишича, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти Араик Арутюнян ҳарбий ҳолат ва 18 ёшдан ошган барча эркаклар сафарбар қилинишини эълон қилган.

Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган Арманистон ва Озарбайжон чегарасида аввалги қуролли тўқнашувлар июль ойи ўрталарида юз берганди. Шундан сўнг арманлар ва озарбайжонлар ўртасида тўқнашувлар икки мамлакатдан ташқарида, хусусан, Москвада содир бўла бошлади.

Сўнгги 30 йилдан буён Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар Тоғли Қорабоғ ҳудуди сабаб ёмонлашган. Минтақа Озарбайжон ҳудудида жойлашган бўлса-да, 1991 йилда унинг таркибидан чиққан. Тан олинмаган ушбу республика ҳудудида асосан арманлар истиқомат қилиб келади. Икки мамлакат ўртасидаги чегарада мунтазам қуролли тўқнашувлар содир бўлиб туради.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Озарбойжон ва Арманистон ўртасида жанговар тўқнашувлар бошланди 27 сен, 17:00
  • Озарбойжон ва Арманистон чегарасида яна тўқнашувлар бошланди 16 июл, 16:10
  • Кавказнинг «тиш оғриғи»: Арманистон ва Озарбайжон чегарасида нималар содир бўлмоқда? 15 июл, 14:05
  • Озарбайжоннинг икки нафар юқори мартали зобити ўлдирилди 14 июл, 19:00
  • Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбойжон томони яна ўт очганини хабар қилди 13 июл, 14:50
  • Арманистон ва Озарбойжон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди 12 июл, 23:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Коронавируснинг «тери» белгилари маълум қилинди 24 янв, 00:20 0
  • АҚШ Сенатида Трампнинг импичменти жараёни 8 февраль куни бошланади 23 янв, 23:51 12
  • Азиз Ғаниев жамоаси Отабек Шукуровнинг «Шаржа»сини мағлуб этиб, БАА Суперкубогига эга чиқди 23 янв, 23:20 55
  • Нургул Яшилчой шу вақтгача оғиз очмаган оиласидаги фожиали воқеа ҳақида сўзлаб берди 23 янв, 22:53 199
  • Жо Байденнинг дастхати нимадан далолат беради? 23 янв, 22:06 143
  • Тошкент давлат педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди 23 янв, 21:30 435
  • Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осиб қўйди 23 янв, 21:00 449
  • «Мен ҳам узоқ қишлоқдан чиққан одамман...» – Шавкат Мирзиёев 23 янв, 20:34 583
  • Навоийда “Аёллар дафтари” хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилиб, муаммолари тингланди 23 янв, 20:08 126
  • Лувр музейи яқинидан катталиги одамдек келадиган лаққа балиқ тутилди 23 янв, 19:36 338
  • Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиқди 23 янв, 19:15 165
  • 2 йил алимент тўламаган ота қамоққа тушди 23 янв, 18:49 217
  • Бўлимлар