«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:22
ЎЗO‘Z

Адлия билан мулокот: ҳокимларнинг бекор бўлаётган ваколатлари, қулаётган тўсиқлар ва янги имкониятлар

27 сен, 21:30 2 398 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия билан мулокот: ҳокимларнинг бекор бўлаётган ваколатлари, қулаётган тўсиқлар ва янги имкониятлар Давлат томонидан тартибга солиш ва хизматлар кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрь куни қабул қилинган “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори айнан бюрократик тўсиқларни йўқ қилиш борасидаги муҳим қадам бўлди.

Ҳозирги кунда бюрократияни қисқартириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар бўйича Адлия вазирлиги томонидан жорий йил 25 сентябрь куни “On-line” мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда вазирликнинг Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси ходимлари иштирок этиб, бюрократик тўсиқлар нима эканлиги ва унинг салбий оқибатлари, шунингдек, бугунги кунда бюрократик тўсиқларни қисқартиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тушунтириш беришди.

Жумладан, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиш тартиби бекор қилинганлиги, 29 та амалдаги Коллегиал органлар тугатилганлиги, ҳокимликларнинг 11 турдаги функция ва ваколатлари тегишли давлат органларининг ҳудудий бўлимларига, жумладан, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш функцияси ҳокимликлардан туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига ўтказилганлиги, ҳокимликларнинг бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш каби ваколатлари бекор қилинганлиги таъкидланди.

Шунингдек, мулоқотда 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда амалга оширилиши ҳақида ҳам маълумот берилди.
Мулоқотда мутахассислар томонидан фуқаролар учун қизиқ бўлган бир қатор саволларга ҳам жавоб берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 411
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар