«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 18:10
ЎЗO‘Z

Жарқўрғонда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

27 сен, 17:40 787 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жарқўрғонда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди Сурхондарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан Мажбурий ижро бюроси ва ички ишлар вилоят бошқармаларининг ҳамкорлигида Жарқўрғон туманида бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.
Унда асосий эътибор, ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими туман-шаҳар гуруҳларида назорат остида турган шахслар ва алимент қарздорлиги мавжуд, аммо доимий иш ўрнига эга бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштиришга қаратилди.

Ушбу ярмаркада 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш иштиёқи бўлган шахсларга тижорат банкларининг имтиёзли кредит линиялари тақдим этилди.

Шунингдек, ярмаркада вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўловчи шахслар хам иштирок этишди. Вақтинча ишсиз бўлган 4 нафар алимент тўловчиларнинг доимий ишга жойлашиши хам таъминланди.

“3 йилдан буён фарзандларига алимент тўловларини тўлаш учун муаммоларга дуч келаётганлиги ва бу тадбир менга яна имконият берди”, - дейди янги иш ўрнига эга бўлган тадбир иштирокчиларидан бири Камолиддин Ражабов.

Дарҳақиқат, муносиб меҳнат шароити кишини руҳлантириб ишига бўлган меҳри ва иштиёқини ошириб боради. Шу боис бу борада олиб борилаётган ташаббуслар эътиборга молик. Тадбир давомида қатнашчилар билан профилактик суҳбат хам ўтказилди.

Албатта, бу каби бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари улар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Ташкилотчилар томонидан бу каби тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириб бориш белгилаб олинди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • 2.5 ой алимент тўламаган ота қамалди 11 сен, 16:06
  • Салкам 30 млн. сўмлик алимент қарздорлиги ундирилди 10 июн, 13:30
  • Карантинда оталарнинг болаларга меҳри ошяптими? 30 мая, 09:15
  • Тошкент вилоятида алимент тўловидан қочиб юрган оталарга қидирув эълон қилинди 14 янв, 16:21
  • МИБ: Наманганда 10 ойда алимент билан боғлиқ 10 минг 400 дан ортиқ алимент ишлари тугатилди 30 ноя, 18:13
  • Алимент учун ота 5 минг АҚШ долларини тўлаб берди 14 окт, 12:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Алиев Қорабоғнинг назорат қилинадиган қисмида вақтинчалик маъмурият тузди 31 окт, 17:39 76
  • Фақат арманилар учун қолган Арманистон 31 окт, 17:00 294
  • Стратегик мақсад: таълим-тарбия соҳасини кескин ўзгаришлар кутмоқда 31 окт, 16:27 157
  • Тергов қўмитаси коронавирусдан вафот этган беморларнинг ўлими юзасидан жиноий иш очди 31 окт, 15:53 496
  • Коронавирус энг осон кўпаядиган манба маълум бўлди 31 окт, 15:20 463
  • Никоҳ учун мажбуран ўғирланган 24 ёшли қиз ИИБга мурожаат қилди 31 окт, 14:47 436
  • Андижонлик аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди 31 окт, 14:13 358
  • Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда расмийлаштирилиши мумкин 31 окт, 13:39 174
  • «Ўзбекистондаги 50 йиллик тизим секин-секин йўқ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев 31 окт, 13:06 435
  • «Янги Ўзбекистондаги эски Ўзбекистонга ‘ғалаба’ муборак» — Расул Кушербаев UzAuto Motors’нинг судда ютиб чиққанига муносабат билдирди 31 окт, 12:30 820
  • Ҳабиб Нурмагомедов спортни тарк этишининг яна бир сабабини маълум қилди 31 окт, 12:00 833
  • Европада Россия ва Хитойда ишлаб чиқилган вакциналарни қўллаш рад этилди 31 окт, 11:30 332
  • Бўлимлар