«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:29
ЎЗO‘Z

Ўзи пиширган ошни ўзи есин - ЕИ ва АҚШ Польшага Лукашенкони енгишда ёрдам бермайди

26 сен, 09:30 3 481 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзи пиширган ошни ўзи есин - ЕИ ва АҚШ Польшага Лукашенкони енгишда ёрдам бермайди Европа ва АҚШ яна битта мағлубиятга учраши бошидан маълум бўлган сиёсий ўйинга аралашишни истамайди. Бундай ўйинлар охирги йилларда шундоқ ҳам кўп бўлди. Беларусда бўлиб ўтган президент инагурациясига Ғарбнинг муносабати кутилганидек салбий бўлиб чиқди.

Дастлаб Давлат депаратаменти вакили Александр Лукашенкони қонуний сайланган президент деб тан олмасликларини хабар қилди. Уларнинг айтишига кўра Беларусдаги “сайлов натижалари қалбаки бўлган” ва “қонунийликни акс эттирмайди”.

Ундан сўнг эс ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг баёноти эълон қилинди. Унда Лукашенконинг янги мандати «ҳар қандай демократик қонунийликдан йироқ» деб аталди. Ҳужжатда айтилишига кўра бўлиб ўтган инагурация «мамлакат аҳолисининг аксариятининг ихтиёрига қарши бўлган» ва улар ҳозир ўзларининг истакларини кўп сонли тинчлик намойишларида акс эттирмоқда».

Боррел байноти кўплаб заҳархандаларга сабаб бўлиши мумкин десак хато бўлмайди. Масалан, АҚШда бўлиб ўтадиган сайлов– қонундан ташқарида, чунки америкаликларнинг ярми унга қарши бўлади. У ердаги норозилик намойишлари ҳам бир неча ойдан бери тўхтамаяпти. Демак АҚШдаги сайлов натижаси қандай бўлмасин – уни ҳам «аҳоли ихтиёрига қарши» ва ҳо казо деб аташ мумкин.

«Демокоратик қонунийлик» деган ибора ҳам саволларга сабаб бўлмоқда. Демак демократик бўлмаган бошқа қонунийлиу услублари ҳам бор ва уларга кўра Лукашенко – қонуний президент.

Ғарбнинг сўнгги ҳаракатларини айнан шундай ифодалаш мумкин. Улар гўёки 2та стулда ўтиришга ҳаракат қилаётгандай. Бир тарафдан очиқча кескин шиорлар билан пўписа қилинмоқда, иккинчи томондан эса Минскка нисбатан ўта заиф ва юмшоқ чоралар кўрилмоқда.

Амалда Минскка қарши қаттиққўл санкциялар киритилгани йўқ. Ушбу маслала юзасидан ЕИ ичида ўзаро қарама-қаршиликлар пайдо бўлди: Кипр ушбу санкцияларни блоклаб, Туркияга ҳам ана шундай чоралар кўрилишини талаб қила бошлади.

Ғарбий элчилар Беларусдан чақириб олинмаган. Америка бўлса 2008 йилдаги можародан сўнг Беларус билан дипоматик муносабатларни тиклашга ҳараркат қилмоқда. Бир неча кун олдин АҚШ халқаро қўмитаси Минскдаги элчи номзодини эълон қилди. 2008 йилдаги Вашингтоннинг Беларуус компанияларига санкцияларидан кейин бошланган дипломатик можародан сўнг ушбу мамлакатларда элчи тайинланмаган эди, ишлар «вақтинчалик ишонилган вакил» олиб бораётган эди.

Бу борада ҳар қандай баланд овозда айтилган гап – заифлик ва бўлаётган вазиятга таъсир қиладиган куч йўқлигини англадати. Айтиш жоизки, сўнгги вақтларда Ғарб ўз таъсир кучи қаергача етишини ва қаерга етмаслигини яхшигина тушуниб олган.

Беларус сайловларига ана шундай реакция Венусуэланинг аччиқ дарси натижаси бўлди десак хато бўлмайди. Ғарбнинг 50дан ортиқ мамлакатлари Хуан Гуайдони Венесуэла қоунуний президенти деб тан олганига 1,5 йилдан кўпроқ бўлди. Лекин ушбу қарор мамлакатдаги вазиятга ҳеч қандай таъсир қилмади – Николас Мадуро ҳалигача Венесуэла раҳбари бўлиб қолмоқда.

АҚШ ва Европа Лотин Америкасида жойлашган кичик мамлакатни назарига олмасдан, «қовун тушурганларини» унутгандек ва ўзларини гўёки ҳеч нарса бўлмагандек тутишлари мумкин. Лекин Европа марказида жойлашган давлат билан бундай фокус ўтмайди. Беларуснинг Донбасс можаросини ҳал қилиш каби муҳим халқаро жараёнларда иштирок этаётганини ҳисобга олганда – бундай қарорлар янада муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада Ғарб ташаббускорлигини чеклаб турган яна бир омил – Бу Беларусдаги жараёнларнинг аксарияти - Польша лойиҳаси эканидир. Ахир Беларусдаги намойишлар ортида айнан Варшава турибди, айнан улар Беларус инқилобчиларининг сиёсий ва медиа ёрдам билан қўллаб-қувватламоқда.

Лекин натижа салбий маънода «зўр» чиқди деса ҳам бўлади. Бунинг учун «Президент Света»нинг сиёсий-технологик кураш услубларига назар солиш кифоя. Ана шундай ном билан юритилувчи Светлана Тихановскаянинг инстаграми - бу ишни қандай қилмаслик кераклигига яхши мисол бўла олади.

Польша ушбу жангга бел боғлаб киришган бўлса-да, лекин вазиятни ўзгартиришга унинг кучи етмайди. Устига-устак Минск ҳам уларга жавоб қайтара бошлади. ОАВда Польша маҳсулотларини Беларусга олиб киришда муаммолар бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хуллас, Польша яна бир мротаба ўз дўмини ўзи босиб олди, десак хато бўлмайди.

Энди бўлса, жаннатга бировнинг тобутида кириб боришни истаган поляклар, АҚШ ва Европа Беларусга қарши бор сиёсий кучини ишлатиб, Лукашенкони тахтдан ағдаришини хоҳламоқда, Варшава бўлса ушбу вазиятдан ўз геосиёсий манфаатлари йўлида фойдаланиб қолган бўларди.

Лекин на Берлин на Париж ва на Брюссель ёки Вашингтон бундай мақсадлардан манфаатдор эмас. Польшанинг сиёсий ўйинида ёрдам бериш эса – уларга мутлақо керак эмас.

Демак, Ғарб келажакда ҳам Минскка қарши қаттиқ оғизаки санкциялар киритади, лекин ҳар қандай реал можародан қочади. Чунки Ғарб, яна битта мағлубиятга учраши бошидан маълум бўлган сиёсий ўйинга аралашишни истамайди. Бундай ўйинлар охирги йилларда шундоқ ҳам кўп бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 355
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 92
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 201
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар