«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2020, 20:43
ЎЗO‘Z

Россия жамғармаси Ўзбекистонга коронавирусга қарши 35 миллион доза вакцина етказиб бериш бўйича келишувга эришди

25 сен, 15:00 1 614 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия жамғармаси Ўзбекистонга коронавирусга қарши 35 миллион доза вакцина етказиб бериш бўйича келишувга эришди Фото: EPA
Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) ва LAXISAM фармацевтика компанияси Ўзбекистонга 35 миллион доза «Спутник V» вакцинасини етказиб бериш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда фонд матбуот хизматига таяниб, «РБК» хабар берди.

«Ўзбекистондаги назорат органлари томонидан рухсат берилгач, 2020 йилда республикага 10 миллион дозагача, 2021 йилда эса яна 25 миллион доза вакцина етказиб берилиши мумкин», — дейилади РТИФ матбуот хизмати ахборотида.

РТИФ раҳбари Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, ушбу вакцинанинг етказиб берилиши билан Ўзбекистон тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши курашда «илғор восита»га эга бўлади, бу эса ўз навбатида узоқ муддатли иммунитетни шакллантириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

LAXISAM 1994 йилда асос солинган оилавий компания бўлиб, 1995 йилдан бошлаб асосий фаолият йўналиши фармацевтика маҳсулотлари импорти ҳисобланади. 2012 йилдан ишлаб чиқариш фаолиятини ҳам йўлга қўйган.

Корхона ва ташкилотларнинг ягона реестри маълумотларига кўра, LAXISAM компаниясига Шавкат Анварович Алимуҳамедов раҳбарлик қилади; компаниянинг 46,20 фоизи Мактуба Ҳидоятовна Исмоиловага, 26,90 фоизи Сайёра Шавкатовна Исмоилова ва 26,90 фоизи Ҳилола Шавкатовна Ҳасановага тегишли.

LAXISAM муассислигида 2011 йилда LAXISAM Pharmaceuticals компанияси ташкил этилган бўлиб (ушбу компаниянинг 93,90 фоизи LAXISAM’нинг ўзига тегишли), унга Аҳмад Тошмуҳамедов раҳбарлик қилади. Компаниянинг қолган 6,10 фоизлик улуши Шавкат Исмоиловга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши икки компонентли вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олган. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади. Вакцина «Спутник V» деб номланган.

Вакцинани яратиш ва тадқиқ қилиш ишларини молиялаштирувчи Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2020 йил октябрь ойидан бошланишини айтганди.

Шунингдек, «Роспотребнадзор»нинг «Вектор» давлат илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирус инфекциясига қарши иккинчи вакцина клиник синовларининг иккинчи босқичи якунига етказилиши билан гувоҳномага эга бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди 21 сен, 23:43
  • General Motors Ўзбекистонга тиббий қурилмалар жўнатди 28 апр, 03:00
  • АҚШ Ўзбекистонга ёрдам етказиб берди 16 апр, 16:21
  • Россия Ўзбекистонга Ми-35М ҳарбий вертолётларни етказиб беришни бошлади 20 дек, 23:33
  • 2019 йилдан Олтой ўлкаси Ўзбекистонга чорва молларини етказиб беради 13 ноя, 14:11
  • Россия Ўзбекистонга гўшт ва буғдой экспорт қилади 10 сен, 07:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • 28 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 27 окт, 20:23 0
  • "Навбаҳор" 11 ўйинлик ғалабасиз серияга "Бунёдкор" билан ўйинда барҳам берди 27 окт, 19:53 24
  • Hyundai ўзининг энг кичкина электрокарини намойиш этди 27 окт, 19:23 99
  • «Браҳма узуги» Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди 27 окт, 18:52 204
  • Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди 27 окт, 18:18 108
  • Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилиши зарурияти нимада эди? 27 окт, 17:43 141
  • Амир Темур ва бошқа темурийларнинг қабрлари очилиши (фото) 27 окт, 17:00 320
  • Савол ҳамон муаллақ: пандемия — кимга аза, кимга маз-за?! 27 окт, 16:16 358
  • Жалақудуқда ота алимент пуллари ўрнига уй совға қилди 27 окт, 15:30 197
  • Коронавирусга чалинган беморлар бизга айтишни истайдиган 8 тавсия 27 окт, 14:30 351
  • Иммунитетни кўтариш қобилиятига эга бўлган 5 та маҳсулот 27 окт, 13:30 507
  • Facebook сайловлар туфайли АҚШда содир бўлиши мумкин бўлган тўқнашувларга тайёрланмоқда 27 окт, 12:43 265
  • Бўлимлар