«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 18:56
ЎЗO‘Z

Устознинг умри - мангу

25 сен, 13:06 1 281 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Устознинг умри - мангу Фан боғининг боғбонисан, муаллим,
Миллион диллар достонисан, муаллим.
Сен ўргатдинг маърифатдан зўр китоб,
Бул китобки, нур сочишда зўр офтоб.
Хазинасан, қалбинг меҳр дарёси,
Унда порлар улуғларнинг зиёси.
Дўстлик, мардлик, садоқатдан дарс бердинг,
Ақлу идрок, фаросатдан дарс бердинг.
Бутун умринг, жонинг фидо фарзандга,
Етаклайсан доим олий мақсадга.
Бахту, иқбол доим Сенга ёр булсин,
Ватанимиз шону шуҳратга тўлсин!!!


Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 27 декабрь 367-I-сон қарорига мувофиқ 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» деб белгиланган ҳамда у байрам, яъни дам олиш куни деб ҳисобланган. Шунинг натижаси ўлароқ, мана бир неча йилдан буён юзлаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зот - ўқитувчи ва мураббийларимиз касб-байрамларини нишонлаб келмоқдалар.

Айни вақтда ҳукуматимиз томонидан таълим-тарбия муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, муаллимлар, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, хориждаги етакчи таълим марказлари билан илмий-педагогик ҳамкорликни кучайтириш, ўқув-тарбия жараёнларига замонавий таълим ва ахборот технологияларини, янги ўқув методикаларини жорий этиш бўйича кўплаб долзарб вазифалар амалга ошириб келинмоқда. Ана шундай чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси анчагина ошди.

Соҳа ривожига бўлган ана шундай эътибор мактабларда ва олий таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнларини сифат жиҳатидан ўзгартиришга, ўқитувчилар таркибини яхшилашга мунтазам хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, сўнгги йилларда ислоҳотлар ўқитувчиларнинг ойлик маошлари бир неча фоизга оширилишига олиб келди. Бу эса ўз ўрнида ўқитувчи-профессорларни севимли касбларини самарали амалга оширишларида ижобий руҳ бағишлайди.

Нима учун устознинг умри мангу дейилади, чунки мураббий ўз билимини келажак авлодга етказади ва бор кучини шунга сафарбар этади. Бунинг яна бир исботи сифатида улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг қуйидаги сўзларини таъкидлаш ўринлидир: “Авлодларингизга фақат бугуннинг эмас, келгуси замоннинг илмини ўргатинг”. Чунки ўқитувчи мураббийлар келажакни кўзлаб дарс таълим-тарбия беришдан ташқари ўзларидаги бор билим ва тажрибаларини таълим жараёнида баҳам кўрадилар.

Ушбу эгалланган билимлар инсон ҳаётида бир умр ҳамроҳ бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам устозлар абадий ва мангу яшайдилар, деб эътироф этилади. Албатта, биз барчамиз жамиятдаги мавқеимиздан, ёшимиз, келиб чиқишимиздан қатъий назар, устозлар ҳақидаги фикрларни эшитганимизда кўнглимиздан фақат ёрқин хотиралар ўтади. Шу тобда кўз ўнгимизда қўлимизга қалам тутқазиб, эндигина илм оламига етаклаган биринчи устоз-муаллим, дастлабки қадамларимизни тўғри йўлга қўйишимизга, биргина шу амали билан умр бўйи ёдимизда қолган киши гавдаланади.

Қалбимизда унутилмас из қолдирган қадрдон мактабимиз ва унинг бағрида кечган беғубор йилларимизни, бизга билим берган, инсонийлик фазилатларини ўргатган биринчи меҳрибон ўқитувчи ва мураббийларимизни катта ҳурмат ва эҳтиром билан эслаймиз.Устоз деганда, ҳар бир устоз кўрган инсон қалбида чуқур ҳурмат - эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари пайдо бўлади. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди.

Зулфия Пўлатова,
Тошкент давлат юридик университетининг
Ихтисослаштирилган филиали Умумтаълим фанлари
кафедраси катта ўқитувчиси




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади 28 сен, 20:28
  • Шавкат Мирзиёев: «Ўзим кўп йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаганим учун бу соҳанинг қанчалик қийин ва машаққатли эканини яхши биламан» 24 авг, 19:08
  • Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон шароитида жамиятдаги энг ҳурматли инсон — муаллим" 23 авг, 19:30
  • Шавкат Мирзиёев: "Энг катта порахўрлик Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида" 23 авг, 18:13
  • Шавкат Мирзиёев устоз ва мураббийларга табрик йўллади 29 сен, 21:07
  • Давомат пастлиги сабаб 23 та таълим муассасаси раҳбарларига чора кўрилди 04 мар, 08:57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида ҳақиқий жанг бўлиши кутилмоқда 31 окт, 18:13 0
  • Алиев Қорабоғнинг назорат қилинадиган қисмида вақтинчалик маъмурият тузди 31 окт, 17:39 76
  • Фақат арманилар учун қолган Арманистон 31 окт, 17:00 295
  • Стратегик мақсад: таълим-тарбия соҳасини кескин ўзгаришлар кутмоқда 31 окт, 16:27 158
  • Тергов қўмитаси коронавирусдан вафот этган беморларнинг ўлими юзасидан жиноий иш очди 31 окт, 15:53 497
  • Коронавирус энг осон кўпаядиган манба маълум бўлди 31 окт, 15:20 464
  • Никоҳ учун мажбуран ўғирланган 24 ёшли қиз ИИБга мурожаат қилди 31 окт, 14:47 436
  • Андижонлик аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди 31 окт, 14:13 358
  • Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш онлайн тарзда расмийлаштирилиши мумкин 31 окт, 13:39 174
  • «Ўзбекистондаги 50 йиллик тизим секин-секин йўқ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев 31 окт, 13:06 435
  • «Янги Ўзбекистондаги эски Ўзбекистонга ‘ғалаба’ муборак» — Расул Кушербаев UzAuto Motors’нинг судда ютиб чиққанига муносабат билдирди 31 окт, 12:30 821
  • Ҳабиб Нурмагомедов спортни тарк этишининг яна бир сабабини маълум қилди 31 окт, 12:00 833
  • Бўлимлар